UZ

Сўнгги янгиликлар

02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  0 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  10 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  1 00:55Расман: Гави жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  3 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  2 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  1 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  2 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  13 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  46 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  7 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  7

Миржалол Қосимов: «Ҳаққоний натижа қайд этилди» Янгиликлар

Миржалол Қосимов: «Ҳаққоний натижа қайд этилди»

Вьетнамга қарши Осиё Кубоги-2015 саралаш «Е» гуруҳи 4-тур учрашувидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз шогирдлари ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилганини айтиб, ўйинда ҳаққоний натижа қайд этилганини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, сафарда Вьетнам терма жамоасига қарши тўп сурган Ўзбекистон миллий терма жамоаси йирик - 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

«Бугун жамоамиз яхши ўйин кўрсатди ва бутун учрашув давомида ўйиннинг боришини назорат қила олишди. Шогирдларимнинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдим ва ғалаба учун уларнинг барчасига миннатдорлик билдираман», - деди Қосимов.

«Рақибимиз бугун ўз уйида ўйнади ва уларнинг ўйинини кучсиз деб атамаган бўлардим. Бизда дарвозани ишғол қилиш учун вазиятлар кўпроқ бўлди ва биз улардан фойдалана билдик. Шунинг учун ҳам учрашув натижасини ҳаққоний деб ҳисоблайман», - деди Қосимов.

«Воҳид Шодиев томонидан урилган голни тасодиф демаган бўлардим. Ўша вазиятда ҳужумчи ўйиндан узилиб қолмади ва охиригача тўп учун курашди. Натижада, ушбу ҳаракатлари учун гол билан тақдирланди», -деди Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи.

Миржалол Қосимовнинг фикрича, Вьетнам терма жамоасининг бир қатор ўйинчилари жиддий жароҳат олишлари уларнинг ўз қўполликлари сабаб бўлди.

«Энг аввало, футбол – бу спорт, спортда эса бу қадар қўпол ҳаракат қилиш мумкин эмас. Вьетнам терма жамоаси футболчилари жуда қўпол ҳаракат қилишди. Бизнинг ўйинчиларимизга жароҳат етказишга ҳаракат қилиб, уларнинг ўзлари бунинг учун жазоланишди», - деди Қосимов.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубоги-2015 саралаш «Е» гуруҳи доирасидаги навбатдаги учрашувни Ўзбекистон миллий терма жамоаси 19 ноябрь, сешанба куни сафарда Гонгконг терма жамоасига қарши ўтказади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика