UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  0 18:01ФИФА ЖЧ иштирокчиси бўлган ҳар бир футболчи учун 3D-профиль яратади  0 17:34"Барселона" Рэшфордни тўлиқ сотиб олишдан воз кечди  2 17:06"Челси" Леау учун жиддий қадам ташламоқда  2 16:43"Олтин тўп"нинг 2 карра соҳиби оғир касалликка чалинди  7 16:18"Андижон"да сербиялик мураббий иш бошлади  2 15:57Эдди Хау МЮда ишлаши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  0 15:30Расман: "Навбаҳор" Абдураҳмонов трансферини эълон қилди  1 15:02"Металлург" катта футболга қайтиш арафасида  13 14:41Бугунги ўйинлар: "Арсенал" — "Ливерпуль", Франция Суперкубоги ва бошқалар  0 14:19"Сурхон" Февзи Давлетов ва Алексей Николаев билан ҳамкорлик якунланганини эълон қилди  6 14:00Балотелли фаолиятини БААда давом эттиради  0 13:32"Андижон" ҳужумчиси Озарбайжонга йўл олди  3 13:05"Локомотив" Чехия Кубоги финалчиси билан ўйнайди  1 12:38Расман: Шерзод Эсанов "Бухоро" футболчисига айланди  12

Миржалол Қосимов: "Ғалабалар бўлаверса халқ стадионга қайтади" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Ғалабалар бўлаверса халқ стадионга қайтади"

Ўзбекистон - Янги Зеландия (3:1) ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов қатнашди.
"Аввало барчани ғалаба билан табриклайман. Ҳозиргина Фарҳод Тожиев ота бўлди, унинг қизчасига узоқ умр тилайман. Ўйинга келсак яхши ҳаракат қилдик, Одилнинг голлари ҳам чиройли чиқди", - деб гап бошлади Қосимов.

- Фарҳод Тожиев катта ҳажмдаги ишни бажарди. Тўғри унинг вазифаси гол уриш, ҳужумчиларга доим қийин бўлиб келган. Ҳозирги кунда кўп ҳужумчилар гол ураётгани йўқ. Кўпинча ярим ҳимоячилар тўп киритиб кетишмоқда.

- Инчеонга ким кетади? Тожиев билан гаплашдим, чақалоқни шифохонадан ўзинг олиб чиқасан дедим. Шу боис уни Осиё ўйинларига олиб кетмаймиз.

- Терма жамоанинг ўйинларига кам мухлис келаётганидан албатта биз ҳам ранжиймиз. Ғалабалар бўлаверса мухлислар албатта стадионга қайтишади. Кечаги матбуот анжуманида ҳам айтгандим, ҳар бир зарба голга айланаверса футбол бўлмасди. Тўғри Жаҳон чемпионатига чиқа олмаганимиз кўплаб инсонларга қаттиқ таъсир қилгани билиниб турибди. Аммо ҳаёт тўхтаб қолмайди. Сабрли бўлиб ишлашда давом этишимиз керак.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика