UZ

Сўнгги янгиликлар

20:17Париж-2024. Франция ва Испаниянинг финал ўйини учун бошланғич таркиблари аниқ  0 19:45ПСЖ 40 млн еврога ҳимоячи сотиб олди  0 19:18"Тоттенхэм" "Борнмут" юлдузини трансфер қилмоқда  0 19:15Суперлига. "Локомотив" - "Олимпик" 1:0. Матнли трансляция  0 18:58Про лига. "Машъал" – "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  0 18:41Расман: Дани Ольмо – "Барселона" футболчиси!  6 18:22Ли Карсли Англия терма жамоасининг вақтинчалик устози этиб тайинланди  1 17:59Суперлига. "Локомотив" – "Олимпик". Таркиблар маълум  2 17:34Футзал. ЖЧ-2008. Бразилияликлардан иборат ярим финалчилар ҳамда нотаниш аёл туфайли қаҳрамонга айланган Франклин Рузвельт ҳақида ҳикоя қиламиз  0 17:17"Барселона" собиқ футболчиси АПЛда ўйнайди  1 16:49Расман: "Челси" собиқ футболчиси фаолиятини Эронда давом эттиради  2 16:21"Бавария" юлдузи полиция билан катта муаммога дуч келди  2 15:54Суперлига. 15-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Сурхон" ва "Сўғдиёна" 2 нафардан йўқотишга эга  1 15:26"Челси" ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтиши мумкин  1 14:59"Интер" украиналик форвардга даъвогар  4

Миржалол Қосимов: “Бунёдкор”ни вақтинчалик Волков бошқариб туради” Янгиликлар

Миржалол Қосимов: “Бунёдкор”ни вақтинчалик Волков бошқариб туради”

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов “Бунёдкор”даги мажбуриятидан ҳалос бўлди ва энди бор эътиборини мамлакатимиз бош жамоасига қаратади.
Бу ҳақдаги гап-сўзлар анча олдин урчиганди ва фақат бугунга келиб бу маълумот ўз тасдиғини топди. Терма жамоамиз келаси йили январь ойида Осиё Кубоги-2015да иштирок этади.

Табиийки, энди бор эътибор қитъа чемпионатига тайёргарликка қаратилади. Олдинда ўртоқлик учрашувлари бор. Миржалол Қўшоқович шу ўйинлар орқали жамоани Осиё Кубогига тайёрлайди. Маълумотларга кўра, Қосимов шу йил кузда Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига ҳам терма жамоамизни олиб боради. Бу жамоа асосан 1991 йилда туғилган футболчилардан таркиб топган бўлади. Албатта, бу янгилик ҳам ижобий ҳолат. Бу жамоадан айрим ўйинчилар миллий терма жамоага ҳам таклиф этилиши мумкин.  

Бугунги янгиликдан сўнг Миржалол Қосимов билан боғланиб, бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик.

- “Бунёдкор” жамоасидаги фаолиятимни тўхтатдим ва энди бор эътиборимни миллий терма жамоага қаратаман. Фурсатдан фойдаланиб, мен билан бирга шунча йил давомида ишлаган футболчилар, клуб раҳбарияти ва жамоанинг барча ишчи-ҳодимларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бугунги машғулот олдидан катта аҳил жамоа билан хайрлашдим ва уларга мавсумнинг қолган ўйинларида омад ёр бўлишини тиладим. Машғулот олдидан сўнгги кўрсатмаларимни бердим.

- “Бунёдкор”га ким бош мураббий этиб тайинланади?
- Ҳозирча аниқ бир маълумотга эга эмасман. Бу масалани клуб раҳбарияти ҳал қилади. Унгача Александр Волков вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажариб туради. Қолаверса, ёрдамчиларим - Ҳикмат Эргашев ва Мурод Отажонов ҳам унга яқиндан ёрдам беришади.

- Эндиги режалар қандай?
- Эртага “Олмалиқ” - “Андижон” жамоалари ўртасидаги учрашувни томоша қилиш учун Олмалиққа бораман. Якшанба куни Наманганда “Навбаҳор”-“Насаф” жамоалари ўртасидаги ўйинни бевосита стадионда кузатаман. Энди турнинг турли ўйинларини кузатиб, терма жамоага муносиб номзодларни кўриб бораман.
  
Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика