UZ

Сўнгги янгиликлар

16:59"Барселона" ҳимоячиси жароҳати сабаб 3 ҳафта майдонга туша олмайди  0 16:30Манба: Паулу Бенту Мисрда ишлаши мумкин  9 16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  23 16:01"Байер" ва "Фенербахче" бош мураббийлик учун Постекоглу номзодини илгари сурмоқда  1 15:34Туркия клуби яқин кунларда Онанани ижарага олмоқчи  3 15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  3 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  5 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  5 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  6 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  100 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  2 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  2 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  1

Мирзакамол Камолов: "Мағлубиятнинг сабаблари кўп" Янгиликлар

Мирзакамол Камолов: "Мағлубиятнинг сабаблари кўп"

Ўзбекистон Биринчилигининг 2-туридан ўрин олган "Локомотив-БФК" - "Оқ-тепа" жамоалари ўртасидаги беллашувдан кейин меҳмонлар аъзоси Мирзакамол Камоловнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Мағлубиятга етарлича сабаблар бор. Биринчи навбатда рақибни менсимаганимиз энг катта айбимиз. Бу баҳона эмаску, аммо табиий майдонга мослашишимиз қийин кечди. Биласиз, "Оқ-тепа" уй учрашувларини сунъиий қопламали майдонда ўтказади. Машғулотлар ҳам шу ерда бўлиб ўтади. Шунинг учун табиий майдонда қийинчиликка дуч келдик. Аммо олий лигани кўзлаган жамоа учун бу баҳона бўла олмайди. Шу сабаблар ўлароқ биз ўзимиз хоҳлаган ўйинни кўрсата олмадик ва мағлубиятга учрадик.

"Локомотив-БФК" яхши жамоа. Мезбонларнинг ҳимоя чизиғида тажрибали футболчилар ўйнади. Аммо улар қарши ҳужумда тўп суришди ва бизни жазолашди. Биз ўз имкониятларимиздан фойдалана олмаганимиз туфайли ютқаздик. 3-тур ўйинлари старт олгунига қадар 10 кундан ошиқроқ вақт бор. Бу муддат оралиғида машғулотларда янада зўр бериб ишлаймиз. Камчиликларимизни бартараф қилишга ва қолган ўйинларни ютишга ҳаракат қиламиз. Сабаби, бизни энди мағлубият қониқтирмайди, - дейди Камолов.

"Оқ-тепа" матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика