UZ

Сўнгги янгиликлар

19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  0 19:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 0:2 (матнли трансляция)  264 18:49Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа  0 18:22Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бу сафар Қозоғистондан енгилди  0 17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0 17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  25 16:53МЮ "Арсенал" ва "Челси" қизиқаётган футболчи учун курашга қўшилди  0 16:02"Маргарет Тэтчер, эшитяпсанми, сайлов кампаниянг қизиган пайтда менда сенга бир хабар бор..."  1 15:54Қишда "Нефтчи"ни қайси футболчилар эркин агент сифатида тарк этиши мумкин?   5 15:40Ўзбекистон – Уругвай учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  6 15:20Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Уругвайда жиддий йўқотиш  5 14:53Футбол бозорида янги давр: "Барселона" Ямаль учун мисли кўрилмаган таклиф олди!  10 14:26Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинлари олдидан йиғин ташкил этади  0 13:58"Реал" Ҳоланд учун ҳаракатни бошлади  3 13:31Марсело Бьелса: "Рақиб жамоада Фабио Каннаваро каби юқори малакали мураббий бошчилик қилаётгани биз учун синов"  5

Мирко Йеличич "Йилнинг энг яхши мураббийи"? Янгиликлар

Мирко Йеличич "Йилнинг энг яхши мураббийи"?

Теглар :  Мирко Йеличич
"Локомотив" жамоаси билан чемпионлик унвонини қўлга киритган Мирко Еличич, 2016 йил якунларига кўра Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи этиб топилиши мумкин.

Гарчанд ўйинлар қайдномасида Андрей Микляев қайд этилган бўлсада, "ПРО" лицензияси йўқлиги учун бош мураббий вазифасини астралиялик мутахассис бажарди.

Шу кунгача фақат бир маротаба ҳорижлик мутахассис Ўзбекистонда энг яхши мураббий бўла олган. Бу унвонга 2004 йил туркманистонлик Тачмурод Агамуродов эришган.

"Насаф" кубок финалида ғалаба қозонадиган бўлса, Рўзиқул Бердиевнинг ҳам имконияти ошиши табиий.

Шу кунгача 6 нафар ҳорижлик мураббий "энг яхшилар" қаторида эътироф этилганлар. 1998 йил "Сўғдиёна" мураббийи Александр Мягков, Юрий Вазгеновичдан кейин иккинчи бўлганди. Украиналик Сергей Шевченко эса кетма-кет уч маротаба лауреатлар қаторидан жой олган. У 1999 йил "Андижон" устози сифатида иккинчи ўринни қўлга киритган. 2000 ва 2001 йилларда эса "Қизилқум" билан эришган ижобий натижалари туфайли кучли учликка кирганди. 2004 йилда Ханс-Юрген Геде учинчи бўлганди. "Машъал"даги муваффақиятидан сўнг Виктор Кумиков 2007 йилда, ОФК Кубогида зафар қучган Анатолий Демьяненко 2011 йилда яхшилар орасида учинчи бўлган эдилар.

"Йилнинг энг яхши мураббийи" номинациясида энг кўп ғалаба қозонган мутахассис, Юрий Саркисяндир. "Нефтчи" билан кўплаб ютуқларни қўлга киритган мэтр мураббийнинг ҳисобида 5та соврин бор. 

"Энг яхши мураббий" номинациясида Жасур Абдураимов ҳам пойгага қўшилишини тахмин қилса бўлади. Ундан ташқари, "Бухоро" билан тўртинчи ўринни эгаллаган Жамшид Саидов ҳам лауреатлар қаторидан жой олиши мумкин.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика