UZ

Сўнгги янгиликлар

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  3 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  6 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  3 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  8 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  15 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  29 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Мирко Йеличич: "Жамоам ривожланаётгани кўзга ташланмоқда" Янгиликлар

Мирко Йеличич: "Жамоам ривожланаётгани кўзга ташланмоқда"

Про-лиганинг 13-тури доирасида "Локомотив" - "Жайхун" (5:0) баҳси якунланганидан кейин мезбонлар бош мураббийи Мирко Йеличич матбуот анжуманида қатнашди.

- Ҳисобни қарашса, енгил ўйин бўлган деб ҳисоблашлари мумкин, бироқ бу лигада енгил ўйинлар бўлмайди. "Жайхун" жамоаси менга ёқди, улар майдонда ўзларини яхши тутишади, футбол ўйнашга ҳаракат қилишади. Бугун уларга нимадирлар етишмади, балки тажриба етишмаган бўлиши мумкин. Балки узоқ йўлдан кейин йигитларда куч қолмагандир. Менинг жамоамда эса яхшиланиш ва ривожланиш бор. Қадам ва қадам олдинга ҳаракатланяпмиз. 

- Натижани бир четга сурган ҳолда: футболчилар кўрсатмаларни қанчалик бажаришди? Ўйиндан мамнунмисиз?

- Мен шундай одамман, доимо норози бўламан. Мен учун доимо ўйинда ўхшаган ишлардан ўхшамагани кўпроқ бўлади. Доимо бу ҳолатларни яхшилашга, ривожлантиришга ҳаракат қиламан. Исталган инсон айтиши мумкин, менинг энг яхши жамоам шу. Шу сабабли ҳар доим ривожлантириш йўлида ишлайман. Ҳозирги ҳолатда, балки, ҳисоб унчалик муҳим бўлмагандир. Бироқ ўйинда кўриндики, нималарнидир яхшилаш керак. Яхши томони шундаки, ишларимиз кўрина бошланди. 

- Бугун дебютини амалга оширган Ҳусанов ва Абдусаломовнинг ўйинини қандай баҳолайсиз? Уларга яна имконият бериладими?

- Буни билмадим, келгуси ишларни тахмин қилиб бўлмайди. Жароҳатлар ёки карточкаларда муаммолар бўлиши мумкин. Ҳозир иккинчи даврадамиз. Яъни, кўп нарсаларни ўзгартирмай катта куч билан футбол ўйнаш мумкин, кейин мавсум якунланади. Нималарнидир ўзгартириш эса очколарнинг йўқотилишига сабаб бўлиши мумкин. Ҳудо хоҳласа уларга яна имконият берамиз. Лекин бу саволга аниқ жавоб бера олмайман.

- Майдондаги тартиб-интизом Сиз учун қанчалик муҳим?

- Жуда муҳим. Илк навбатда футболчи майдондаги вазифасини тушуниши керак. Ким тушунмаса майдондаги ишини тугатавериши керак. Унинг вазифасини қанчалик тушунишини майдондаги тартиб-интизомидан сезса бўлади: профессионал ва жамоавий бўлиш муҳим. Ҳар доим ишлашда давом этиш керак, лекин майда деталлар ҳам бор. Ишларинг яхши кетаётган бўлса, ишлашни тўхтатиш керак дегани эмас, янада кучайиш даркор.

- Қисқа муддат ичида 3та ўйин ўтказдингиз. Энди 20 кундан кўпроқ таътил бор. Бу вақт ичидаги режалар қандай?

- Бу биз учун ноқулай. Дунёнинг барча лигаларида ҳам бундай бўлмаса керак. Лигада ўзи олтитагина жамоа бор, ўйинлар сони етарли эмас. Лиганинг қандай эканлигини ҳис қилиб бўлмайди. Кейин таътил юзага келади ва жараённи бузиб қўяди. Шу сабабли бу давр учун яхши рақиблар излаяпмиз ва машғулотларда қаттиқроқ ишлашимиз керак бўлади.

- Демак кичик йиғин ташкиллаштирилади?

- Ҳа, мини-йиғин десак ҳам бўлади. Бизни иккита ўртоқлик ўйини кутиб турибди. Бу ўйинларда ҳам жамоавийликни оширишимиз керак бўлади. Иккинчи давра учун қандай жисмоний юклама беришни ҳам билиб бўлмайди. Деярли бир ой машғулот олиб борамиз. Ўйинларга борганда нимадирлар етишмай қолиши ҳам мумкин. Шу боисдан ўйинни тушуниш ва жисмоний юклама бўйича ишлар олиб борамиз.

- Жамоани тонусда ушлаб туриш қийин бўладими?

- Тонусда ушлаб туриш керак. Буни ўйинлар орқали амалга оширамиз. Бироқ бу қандай ўйин услуби билан ўйнашга ва рақибнинг ўйинига ҳам боғлиқ. Рақиблар ҳар хил ўйнайди, шу сабабли талаблар ҳам бошқача бўлади. Рақибларни қанчалик яхши билиб олсак, уларга қарши ўйнаш осонроқ бўлиши мумкин.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика