UZ

Сўнгги янгиликлар

01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  1 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  1 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  13

Мирко Еличич: "Ўйинга тайёр 16 нафар футболчимиз бор" Янгиликлар

Мирко Еличич: "Ўйинга тайёр 16 нафар футболчимиз бор"

Ўзбекистон Кубоги 1-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Иштихон" (0:2) ўйинидан кейин мезбонлар бош мураббийи Мирко Еличич фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

Албатта, ўйинимиздан қониққанимиз йўқ. Нималар етишмаётганини аниқлаб, ўрганиб чиқамиз. 3-4 кун олдин ўйнаганимиз ва 3 кундан кейин ўйинимиз борлигини инобатга олиб, 3-4 нафар футболчимизга дам бергандик. Бугунги ўйин манзур келмади. Захира футболчилари ҳам ўз даражасида тўп тепа олмади. Камчиликлар устида ишлаб, "Олимпик-MobiUz" билан ўйинга тайёргарлик кўрамиз. 



- Бугун "Олимпик" жуда кўп хато қилди...

- Биз "Жайхун" билан сунъий майдонда ҳаракат қилдик. Шундан сўнг яна сунъий майдонда шуғулландик ва табиий майдонда ўйнамадик. Майдондан майдонга мослашиш қийинчилик туғдирди. Таркибимиз кўплаб ёшлардан иборат. Шунингдек, нисбатан тажрибали футболчиларимиз бор. Лекин бугунги ўйинда тажрибали ўйинчилар ўз даражасида ҳаракат қилмади.



- "Олимпик" кетма-кет мағлубиятга учрамоқда. Бу вазиятдан қандай чиқиб кетмоқчисиз?

- Бундай пайтда негатив нарсаларни ўйламасликка ва ижобий ҳолатларни ўйлашга уринамиз. Кейинги ўйингача вақт кам. Баъзи ўйинчиларимиз жароҳатда. Улар қайтса, бизга анча фойдаси тегарди. Ҳозирда дарвозабонлардан ташқари ўйинга тайёр 16 нафар футболчимиз бор. Уларнинг кўпчилиги бугун ўзини кўрсатолмади. Таркибимиздаги кўпчилик ёш бўлгани учун уларга негатив муомалада бўлсак, бу уларга психологик томондан нотўғри таъсир қилиши мумкин.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика