UZ

Сўнгги янгиликлар

20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  0 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  1 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  13 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  6 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  2 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  6 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  4 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0 17:38Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ"да йирик ғалаба, "Қумқўрғон"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 17:17САфарда. "Андижон"да нима гаплар? "Ультрас бургут"нинг режалари ва Сардор Азимов билан интервью  1 16:54Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Шорта" баҳсида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  6 16:25"Барселона" ва "Атлетико" "Тоттенхэм" футболчиси учун кураш олиб бормоқда  0 15:58"Челси" Хулиан Альварес учун курашга қўшилди  2 15:30Трансфер анатомияси  0

Миржалол Қосимовни табриклаймиз! Янгиликлар

Миржалол Қосимовни табриклаймиз!

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг туғилган куни.
Ўзбек футболининг тирик афсонаси, 3 карра Ўзбекистон чемпиони, 4 карра Ўзбекистон кубоги соҳиби, Россия чемпиони, Россия чемпионати кумуш медали соҳиби, Осиё ўйинлари ғолиби, Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони, Ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпиони, Ўзбекистон чемпионати тўпурари, Ўзбекистоннинг 4 карра энг яхши футболчиси бўлган Миржалол Қосимов бугун 45 ёшга тўлди.

Миржалол Қўшоқович мураббий сифатида 3 карра Ўзбекистон чемпиони, 3 карра Ўзбекистон кубоги соҳиби, 2 марта ОЧЛ ярим финалчиси, 2012 йил Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи бўлган.

Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган мураббий, Шуҳрат медали соҳиби, Ўзбекистон ифтихори, Фидокорона хизматлари учун орденлари билан тақдирланган.

Шу ўринда биз Қосимовни бугунги таваллуд айёми билан табриклаймиз. У кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қоламиз.


Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика