UZ

Сўнгги янгиликлар

22:39Буффон ўзи билан бирга ўйнаган энг кучли футболчи ким бўлганини айтди  1 22:15ЖЧ саралаши. БАА Қатарни шунчаки янчиб ташламоқда. Ўзбекистонга "кела олмаган" Лимадан покер (онлайн ҳисоб)  135 21:30ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия Саудия Арабистонини сенсацион тарзда мағлубиятга учратди  14 21:08ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси Эронга қарши камбэк қайд этишга яқин келди, аммо якунда барибир мағлуб бўлди  9 20:33КХДР терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинларни яхши ўтказдик, аммо..."  17 19:59"Милан" "Монпелье" хавбекини қўлга киритмоқчи  0 19:47Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"  138 19:42Влахович Данияга қарши ўйинда жароҳат олди  0 19:10ЖЧ-2026 саралаши. Сафарда қийинчилик билан уч очко қўлга киритдик  56 18:59ЖЧ-2026 саралаши. Япония сафарда Хитойни ишончли тарзда мағлуб этди  12 18:51Омадимиз келди, Юсуповга эса раҳмат. Ўзбекистон қийинчилик билан КХДРни мағлуб этди  664 17:58ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Эрон: Асосий таркиблар маълум  7 17:35Буффон: "Неймар бешта "Олтин тўп" ютиши керак эди"  9 16:41Левандовски "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи  4 14:50"Милан" "Реал"да ўйин амалиётига эга бўлмаётган вингерга кўз тикди  6

Миржалол Қосимовни биринчи марта мағлуб этган Ҳамиджон Актамов ўйиндан кейин нималар деди? Янгиликлар

Миржалол Қосимовни биринчи марта мағлуб этган Ҳамиджон Актамов ўйиндан кейин нималар деди?

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Қизилқум" - АГМК учрашувидан кейин мезбонлар устози Ҳамиджон Актамов ўз фикрларини билдирди.

"Рақибимиз Ўзбекистон Кубогининг амалдаги соҳиби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Миржалол Қосимов бошчилигидаги жамоа эди. Қосимовни ўзимга устоз деб биламан. Ўйиндан олдин озгина ҳаяжон бор эди.

Биринчи тур ва иккинчи тур ўртасида танаффус юзага келгани боис яна кичик йиғин ўтказишга мажбур бўлдик. Бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди, буни уддаладик", - дейди Ҳамиджон Актамов.

- Бугун Медина Смит дебют қилди ва гол урди. У ҳақида гапириб беринг.
- Бу футболчини Туркиядаги йиғинда эканлигимизда унинг ўйинини кўрдим ва жамоага таклиф қилдим. Смит 1998 йилда туғилган, 21 ёшда. Никарагуада биздаги каби шароитлар йўқ. Ўйинлари ёмон эмас, ҳали бундан ҳам яхши ўйнайди.

- "Қизилқум" ўз легионерларини узоқ вақт сақлаб қолади. Бунга сабаб нима?

- Билмадим. Тўғри иш олиб бораяпмиз, балки шунгадир. Лекин бизда "отни калласидек" пул йўқ. Ўтган йилдан қолган мукофот пуллари ҳам бор. Футбол энди шундай, бугун бизда байрам. Байрамни давом эттириш учун ҳаракат қиламиз. Устозим Ислом Аҳмедовга чуқур миннатдорчилигимни билдираман. Жамоамиз шундай шаклланишига Аҳмедовнинг хиссаси катта эди.


Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика