UZ

Сўнгги янгиликлар

00:43УЕФА ЕЧЛнинг ҳафта рамзий термасини эълон қилди  0 00:19Рафаэль Бенитес Грецияда иш бошлайди ва рекорд маош олади  1 00:00Суперлига. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 2:0   0 23:47Европа лигаси. "Бетис" дуранг ўйнади, "Астон Вилла" ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:32"Манчестер Сити"да 2 ўйин ўйнаб, 11 соврин ютган футболчи фаолиятини якунлади  1 23:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 22:55Биринчи лигада 1-босқич ўйинлари якунланди, медиа жамоаси қатнашадиган плей-оффга қуръа ташланди  0 22:32Александр Хомяков: "Характер томондан ўзимизни кўрсата олдик"  2 22:20Суперлига. "Хоразм" – "Пахтакор" 0:1  0 22:13Иван Бошкович: "Бу "Сўғдиёна"нинг сўнги уч йилдаги энг ёмон ўйини бўлди"  3 21:54Лео Месси: "Бундан жуда хурсандман. Янги стадионда ўйнашни интиқлик билан кутяпмиз"  0 21:35Ҳаким Фузайлов: "Пахтакор" маҳорат томонлама биздан устун келди"  2 21:17"Интер Майами" Месси билан шартнома узайтирилганини маълум қилди  1 21:00Камолиддин Тожиев: "Сафарда муҳим ғалабага эришдик"  12 20:45U-21 биринчилиги. Кучли учликда ўзгариш: "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" ўрин алмашди, "Пахтакор" мағлуб бўлди  1

Миржалол Қосимов: "Юртимиздаги барча матбуот ва ОАВ ходимларини профессионал касб байрамлари билан табриклайман" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Юртимиздаги барча матбуот ва ОАВ ходимларини профессионал касб байрамлари билан табриклайман"

АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов бугун, яъни 27 июнь куни юртимизда нишонланаётган матбуот ва ОАВ ходимлари куни билан қалам аҳлини табриклади.

«Ҳар бир йўналиш ва соҳанинг ривожи йўлида матбуотнинг, айниқса жонкуяр журналистларнинг ўрни ва хизмати катта. Хусусан футбол ривожи йўлида бир қатор журналистлар ўзларининг жонкуярлиги ва фаоллиги билан миллионлар ўйинининг тарғиботига катта ҳисса қўшиб келишмоқда. Бу йўлда нафақат интернет журналистикаси, балки телевидение, радио ва бошқа йўналишларда ҳам матбуот вакиллари, шунингдек, кадр ортида хизмат қилувчи оммага кўринмайдиган қатор фидойи ходимлар катта меҳнат қилишади. Ҳозирги замонда футболни матбуотсиз тасаввур этиб бўлмайди. 

Умид қиламанки, яқин йиллар ичида нафақат ўзбек матбуоти, балки жаҳон медиаси ўзбек футболининг ютуқли лаҳзалари ҳақида ёзиш билан овора бўлади. Ўз ишини профессионал тарзда бажарадиган, ўринли танқид, таҳлилий қараш ва холисона ёндошув билан қалам тебратадиган барча матбуот ва ОАВ ходимларини чин юракдан табриклайман ва уларга ижодий муваффақият тилайман. Юртимиздаги барча журналистларни профессионал касб байрами билан табриклайман», - дея ўз тилакларини билдирди Миржалол Қосимов.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика