UZ

Сўнгги янгиликлар

17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  1 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  8 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  4 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  6 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  13 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  10 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  54

Миржалол Қосимов: "Юртимиздаги барча матбуот ва ОАВ ходимларини профессионал касб байрамлари билан табриклайман" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Юртимиздаги барча матбуот ва ОАВ ходимларини профессионал касб байрамлари билан табриклайман"

АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов бугун, яъни 27 июнь куни юртимизда нишонланаётган матбуот ва ОАВ ходимлари куни билан қалам аҳлини табриклади.

«Ҳар бир йўналиш ва соҳанинг ривожи йўлида матбуотнинг, айниқса жонкуяр журналистларнинг ўрни ва хизмати катта. Хусусан футбол ривожи йўлида бир қатор журналистлар ўзларининг жонкуярлиги ва фаоллиги билан миллионлар ўйинининг тарғиботига катта ҳисса қўшиб келишмоқда. Бу йўлда нафақат интернет журналистикаси, балки телевидение, радио ва бошқа йўналишларда ҳам матбуот вакиллари, шунингдек, кадр ортида хизмат қилувчи оммага кўринмайдиган қатор фидойи ходимлар катта меҳнат қилишади. Ҳозирги замонда футболни матбуотсиз тасаввур этиб бўлмайди. 

Умид қиламанки, яқин йиллар ичида нафақат ўзбек матбуоти, балки жаҳон медиаси ўзбек футболининг ютуқли лаҳзалари ҳақида ёзиш билан овора бўлади. Ўз ишини профессионал тарзда бажарадиган, ўринли танқид, таҳлилий қараш ва холисона ёндошув билан қалам тебратадиган барча матбуот ва ОАВ ходимларини чин юракдан табриклайман ва уларга ижодий муваффақият тилайман. Юртимиздаги барча журналистларни профессионал касб байрами билан табриклайман», - дея ўз тилакларини билдирди Миржалол Қосимов.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика