UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  1 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  2 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  2 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  2 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  3 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  7 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3

Миржалол Қосимов ушбу мавсум олдидан "Олимпик"дан қайси футболчини олишни истаганини айтди Янгиликлар

Миржалол Қосимов ушбу мавсум олдидан "Олимпик"дан қайси футболчини олишни истаганини айтди

Суперлиганинг учинчи туридан ўрин олган "Олимпик" - ОКМК (0:1) жамоалари тўқнаш келган учрашувдан сўнг ОКМК жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз?

- Телевизор орқали мухлисларни жалб этиш учун айлантиралиётган роликни кўрдим. Биз учун бугунги учрашув жуда муҳим эди. "Бунёдкор"га қарши ўтган учрашувда жуда кўп хатоларга йўл қўйган эдик, бугун эса хатоларни анча камайтирдик ва шу сабаб ғолиб бўлдик. Ғалабага лойиқ эдик деб ўйлайман. Меҳмонда "Олимпик"ка қарши ўйнаш ҳам осон эмас.

- Виталий Денисовнинг ўйинларига ва захирага олинганига изох бериб ўтсангиз?

- Денисовни 5 ёшиданоқ биламан. Сариқ карточка олгани ва иккинчи таймда кўпроқ курашлар остида кечгани сабаб уни захирага олдим.

- Биринчи бўлимда қанот ҳимоячиларнгиз хужумга қўшилмади. Иккинчи бўлимда эса алмаштиришлардан сўнг қанот ҳимоячилар хужумга қўпроқ ўтишди. Қанот химоячиларининг биринчи бўлимда пассив ўйинига нима дея оласиз?

- Биринчи бўлимда ҳам қанотдан хужум қилишга ҳаракат қилдик, лекин "Олимпик" жамоаси ҳам майдонга ғалаба учун чиққан эди. Бизда биринчи таймда қанотдан тўп узатишга бир нечта имконият бўлди.   

- "Олимпик" жамоасидан кимларни ўз жамоангизда кўришни хоҳлайсиз? Масалан Ҳамралиев ушбу мавсум олдидан "Пахтакор"га ўтди, сиз ҳам "Олимпик" ўйинчиларига қизиқиш билдирганмидингиз?

- Ҳа, биз Ҳамралиевни таркибимизга олмоқчи эдик, лекин у "Пахтакор"ни танлади. Бошқа ўйинчиларга қизиқиш билдирмаганмиз, лекин улар бизнинг жамоадан футболчини ўз сафига қўшиб олишди. 

Шу фурсатдан фойдаланиб Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоасига эртанги финалда омад тилайман!

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика