UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  24 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  0 23:02ЕЧЛ старт олмоқда! "Реал Мадрид" - "Марсель". Таркиблар аниқ!  2 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   13 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0

Миржалол Қосимов "Сурхон"га қарши ўйиндан сўнг: "Машғулот бошқа - майдонда расмий ўйин ўтказиш бошқа" Янгиликлар

Миржалол Қосимов "Сурхон"га қарши ўйиндан сўнг: "Машғулот бошқа - майдонда расмий ўйин ўтказиш бошқа"

АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов "Сурхон"га қарши ўйиндан сўнг (1:0) ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин ҳақиқатдан ҳам осон бўлмади. "Сурхон" яхши шаклланган жамоа, у ерда малакали ўйинчилар йиғилган. Жамоа ўз уйида "Машъал"ни юта олмаганидан кейин бизга қарши ўйинда қарши ҳужумда ўйнади. Қолаверса уларда яхши ҳужумчи бор - Касьян. 

Рақиб асосан ҳимояда ўйнади, биз биринчи бўлимда ёриб киришда қийиналдик. Иккинчи бўлимда ўзимизда куч топдик ва тезроқ ҳаракатландик, ўйинга динамика қўшдик, вазиятлар пайдо бўлди. "Сурхон" иккинчи бўлимда ҳам қарши ҳужумда яхши ҳаракатланди.


Вазиятлардан фойдаланиш? Бекободдаги ўйиннинг биринчи 20 дақиқасини яхши бошлагандик. Ютиб турганимизда вазиятлардан фойдалана олмай, қарши ҳужумда гол ўтказиб юборгандик.

Кўриниб турибди, барчага вақт керак. 3 ой дам олиш ҳазил эмас. Машғулот бошқа - майдонда расмий ўйин ўтказиш бошқа. Қолаверса икки футболчимизда жароҳат бор эди, шу сабабли иштирок эта олишмади, энди ротация қиламиз.

Вацадзе жароҳатдан сўнг тиклана олмадими? Ҳа, айтганимдек унинг жароҳати бор. Барчасига ўйинлар ўтказилмагани сабаб бўлмоқда", - деди Миржалол Қосимов. 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика