UZ

Сўнгги янгиликлар

10:16Мануэль Нойер Бундеслига рекордини ўрнатди  0 09:47Sofascore. Мозговой ва Шукуров тандеми кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 09:20Суперлига. Бугун тур якунланади  0 08:51"Навбаҳор" бош мураббийи кечаги мағлубиятдан сўнг: "Буни клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда ҳал этамиз"  4 08:23"Насаф"нинг бир нечта етакчиси келаси мавсум жамоани тарк этади  5 07:56Sofascore. "Галатасарой" дарвозасига гол урган Шомуродов неча баҳо олди?  1 07:39МЛС. "Интер Майами" меҳмонда "Нэшвилл"га 5 та гол урди, Мессидан хет-трик  8 07:31Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди, Феликсдан хет-трик  4 07:30ЖЧ U-20. Учинчи ўрин учун баҳс бўлиб ўтди  0 07:22Эрон Про лигаси. "Персеполис"нинг омадсизлиги давом этмоқда: бу сафар меҳмондаги мағлубият ва Ўруновдан сариқ карточка  0 07:13А Серия. "Рома" ва "Интер" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:45"Ноттингем Форест" Манчини билан музокара олиб бормоқда  0 00:20Гвардиола Холанд ҳақида: "4 ёки 5 та гол урмагани учун афсусдаман"  1 00:00Туркия. Лерой Саненинг дубли "Галатасарой"га "Истанбул Башакшеҳир" устидан ғалаба тақдим қилди. Шомуродов ҳам бу учрашувда гол урди  36 23:45Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Бунёдкор"га ютқазди, "Динамо" эса "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгди  0

Миржалол Қосимов "Сурхон"га қарши ўйиндан сўнг: "Машғулот бошқа - майдонда расмий ўйин ўтказиш бошқа" Янгиликлар

Миржалол Қосимов "Сурхон"га қарши ўйиндан сўнг: "Машғулот бошқа - майдонда расмий ўйин ўтказиш бошқа"

АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов "Сурхон"га қарши ўйиндан сўнг (1:0) ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин ҳақиқатдан ҳам осон бўлмади. "Сурхон" яхши шаклланган жамоа, у ерда малакали ўйинчилар йиғилган. Жамоа ўз уйида "Машъал"ни юта олмаганидан кейин бизга қарши ўйинда қарши ҳужумда ўйнади. Қолаверса уларда яхши ҳужумчи бор - Касьян. 

Рақиб асосан ҳимояда ўйнади, биз биринчи бўлимда ёриб киришда қийиналдик. Иккинчи бўлимда ўзимизда куч топдик ва тезроқ ҳаракатландик, ўйинга динамика қўшдик, вазиятлар пайдо бўлди. "Сурхон" иккинчи бўлимда ҳам қарши ҳужумда яхши ҳаракатланди.


Вазиятлардан фойдаланиш? Бекободдаги ўйиннинг биринчи 20 дақиқасини яхши бошлагандик. Ютиб турганимизда вазиятлардан фойдалана олмай, қарши ҳужумда гол ўтказиб юборгандик.

Кўриниб турибди, барчага вақт керак. 3 ой дам олиш ҳазил эмас. Машғулот бошқа - майдонда расмий ўйин ўтказиш бошқа. Қолаверса икки футболчимизда жароҳат бор эди, шу сабабли иштирок эта олишмади, энди ротация қиламиз.

Вацадзе жароҳатдан сўнг тиклана олмадими? Ҳа, айтганимдек унинг жароҳати бор. Барчасига ўйинлар ўтказилмагани сабаб бўлмоқда", - деди Миржалол Қосимов. 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика