UZ

Сўнгги янгиликлар

22:55U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия - чемпион!  4 22:43Эдерсоннинг агенти: "У "Барселона"га мос тушади"  0 22:23ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 21:59Мбаппе Винисиус ҳақида: "У каби футболни тушунадиганлар жуда кам"  0 21:21Киммих: "ПСЖга қарши ўйинимиз футболга кўпроқ ўхшаганди"  2 20:51"Ливерпуль" Слот бўйича қарор қабул қилди  8 20:26ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:05U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистонни турнирдан чиқариб юборган Италия 3-ўринни қўлга киритди  4 19:55Бьелса атрофидаги шов-шувлар барҳам топди: мураббий Уругвай терма жамоаси бошқарувида қолади  0 19:28Италия грандлари ўртасида рақобат: Силва кимни танлайди?  2 19:00"Камп Ноу"ни таъмирлаётган компания норасмий ишчилардан фойдалангани учун жаримага тортилди  2 18:32Пирс Морган: "Арсенал" "Бавария"ни мажақлаб ташлади — бутун Европа ларзага келмоқда"  12 18:04ЎФА Мўғулистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорликни кенгайтиради  18 17:42Франк: "Бу футболчи "Олтин тўп"нинг кейинги соҳиби бўлади"  1 17:14"Сўғдиёна" футболчиси Корея клубига ўтишга яқин  8

Миржалол Қосимов: "Шубҳасиз, чемпионатнинг якуни қизиқарли бўлади" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Шубҳасиз, чемпионатнинг якуни қизиқарли бўлади"

Суперлиганинг 24-тури доирасидаги ОКМК ҳамда "Олимпик" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг (2:2) мезбонлар устози Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин қизиқарли бўлди. Мухлисларимизни хурсанд қилиш учун ҳам ғалаба қозонмоқчи эдик. Охирги вақтларда бизга панд бераётган жиҳат, вазиятлардан унумли фойдалана олмаслик туфайли очко йўқотдик. Биринчи бўлимнинг ўзида 5-6 та яққол вазиятларимиз бор эди ва ўйинни ҳал қилишимиз мумкин эди. Шу нарса бизни қийин вазиятда қолдирди. Нима ҳам деймиз, бунинг устида ишлаймиз, бу футбол.

Агарда майдонда ўйин кўрсатмай дуранг ўйнаганимизда бошимизни деворга урсак бўларди. Ҳаёт давом этади. Албатта, ўйинни қайта кўриб чиқамиз, янада кўпроқ ишлаймиз. 


Ўз ўрнида, "Олимпик" жамоаси ҳам яхши ҳаракатланганини таъкидлаш лозим.

Шубҳасиз, чемпионатнинг якуни қизиқарли бўлади. 

Албатта, иккинчи ўрин учун ҳали имконият бор. Бироқ айтиб ўтганимдек, яратаётган вазиятларимиздан фойдаланиш даражаси жуда паст. Менимча, биз ҳам шундоқ иккинчи ўринга чиқиб қолмаганмиз ёки мусобақани 40 очко билан бошламаганмиз-ку. Шунинг учун ҳам, аввало, мухлислар учун ўйнашда давом этамиз. Чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Бугунги баҳс учун улардан узр сўраймиз. Футболда дуранг ва мағлубият доимо ёнма-ён юради. Ишонаман, ғалабалар келади", - деди Миржалол Қосимов.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика