UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  0 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  2 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  0 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  7 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

Миржалол Қосимов: "Сабрнинг таги роҳат" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Сабрнинг таги роҳат"

Суперлиганинг 13-тур доирасидаги "Пахтакор" - "Бунёдкор" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб "қалдирғочлар" бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирок этди.

- Жамоа мен хоҳлаган ўйинни иккинчи бўлимда намойиш этди. Биринчи таймда эса ўйинимиз чиқмади. Танаффусдан кейин ўйинни кучайтира олдик. Аммо натижани яхшилай олмадик. Ҳали чемпионат узун. Ўйлайманки, иккинчи бўлимдаги ўйинимизни қолган баҳсларда давом эттирамиз.

Футболчиларга бугун стадионга кўплаб мухлислар келишини таъкидлаб, футболдан роҳатланиб ўйнашни уқтиргандим. Нега биринчи бўлимда кам ўрнимдан турдим? Кайфиятим йўқ эди? Йўқ, шунчаки оғиз очишни кутиб тургандим. Шу боисдан ҳам ўйин давомида мени туришга мажбур қилмасликни футболчилардан сўрагандим. Аммо барибир кейинчалик ўрнимдан туришга мажбур бўлдим. Лекин буни бугунги ўйинга умуман алоқаси йўқ. Тўғри, жамоадаги футболчилар орасида рузадорлар бор. Нафақат футболчилар, балки мураббий ва клуб ходимлари ҳам барча қатори рузадор.

Мукофот пуллари? Жамоамизда мукофот пуллари бекор қилингани ҳақидаги хабар қаердан пайдо бўлганини билмайман. Аммо футболчилар ҳали умуман мукофот пулларини олишгани йўқ. Майли, сабр қиламиз. Сабрни таги роҳат.


Анвар Ғофуров: "Қийин учрашув бўлди. Биринчи бўлимда кўнгилдагидек ўйнолмадик. Иккинчи таймда эса ўйинни кучайтира олдик. Лекин бу камлик қилди. Учрашувдан кейин мураббийлар билан ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз".


Рейтинг: +88   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика