UZ

Сўнгги янгиликлар

12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  4 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  8 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  1 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  3 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  7 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  3 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  1 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   7 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  1 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  4 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  15

Миржалол Қосимов: "Қизиқарли ва муросасиз ўйин бўлди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Қизиқарли ва муросасиз ўйин бўлди"

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган АГМК - "Нефтчи" (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Қизиқарли ва муросасиз ўйин бўлди. Муҳими, керакли 3 очкони қўлга киритдик. Суперлигада осон ўйин қолмаган. Гарчи "Нефтчи" жамоаси жадвалда пастки ўринларда бўлсада, жамоа анча шаклланган ва кучли рақиб. Яхши футболчилар йиғилган, тажрибали мураббийга эга. Биз бугунги баҳсда ўз имкониятларимиздан фойдаландик. Ўйлашимча, ҳақли равишда ғалаба қозондик. Ўйин давомида футболчилардан тезроқ ҳаракатланишни сўрагандим. Шу туфайли оддийроқ вазиятларда кўпроқ тўп йўқотдик. Рақиб ҳам яхшигина қаршилик кўрсатди. Бугун ҳеч бир жамоа ёмон ўйнамади. Хусусан жамоамиз ҳам яхши ҳаракатланди. Очиқ, ҳужумкор футбол бўлди. Шу ўринда мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Буёғига жамоа кичик таътилга чиқади. Кейинчалик мавсумнинг қолган қисмига тайёргарликни давом эттирамиз.

Футболда кутилмаган ва қизиқарли ҳолатлар кўплаб учраб туради. Касьян ва Сия ажойиб имкониятлардан фойдалана олмади. Мен улардан бугун тезроқ ҳаракатланишни талаб қилганим туфайлими, балки улар юзага келган имкониятларни тезда ҳал этишга шошилишгани ҳам вазиятларни голга айлантиришда панд берган бўлиши мумкин. Голларимиз меҳнат эвазига, қийинчилик билан юзага келди. Биринчи голдан кейин эса ўз дарвозамиздан осонгина тўп ўтказиб юбордик. Бу ҳам биринчи марта содир бўлаётгани йўқ. Йигитлар консентрацияни йўқотишди. Биз улардан диққатни жамлашни талаб қиламиз. Ўша гол руй берган вазиятда футболчини ярим ҳимоячиларимиздан ҳеч ким кутиб олмади. Футболда эса бундай голлар баъзан учраб туради. Ўз олдига катта мақсад қўйган жамоа бундай эътиборсизликка йўл қўймаслиги керак. Қолаверса, жамоамиз футболчилари кетма-кет жароҳат олиши кузатилди. Ўтган ўйинда Алишер Жалилов, кеча Дилшод Аҳмадалиев ва Жиззах билан ўйинда Санжар Турсунов кескин тўқнашувда жиддий жароҳатланганди. Юзага келадиган танаффусда улар сафга қайтишади, деган умиддаман.  

Суперлигадаги тўхталиш юзага келмоқда. Чунки ФИФА кунлари туфайли бу содир бўлмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, Осиё чемпионатига қатнашадиган Темур Кападзе бошқарувидаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига, Осиё Кубоги саралашида иштирок этадиган Ўзбекистон Миллий жамоаси ва ОФК кубогида қатнашадиган "Сўғдиёна" жамоаларига омад тилаб қоламан. Улар юртимиз шарафини ҳимоя қилишади ва биз уларга мухлислик қиламиз. Июнь ойида гарчи чемпионатда танаффус юзага келсада, ўзбек футболи учун муҳим мусобақалар бўлади. Халқаро майдондаги баҳсларда ҳар учала жамоамизга омад ёр бўлсин", - дея Миржалол Қосимов матбуот анжуманидаги фикрларини якунлади.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика