UZ

Сўнгги янгиликлар

10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  0 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  4 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  2 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  5 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  12 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   2 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  0 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  3 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0 06:40АПЛ. "Ньюкасл" - "Шеффилд" 5:1   0 06:35АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Бернли" 1:1   2 06:30АПЛ. "Вест Хэм" - "Ливерпуль" 2:2   1

Миржалол Қосимов: "Ўзбекистонда футбол ўйнаш учун таниш мураббийингиз бўлиши керак" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Ўзбекистонда футбол ўйнаш учун таниш мураббийингиз бўлиши керак"

“Қизилқум” клубидаги фаолияти билан танилган ярим ҳимоячи Миржалол Қосимов яна легионерга айланди.

Футболчи Ҳиндистон чемпионати иштирокчиси “Нерока” клуби билан шартнома имзолади. Янги жамоага тез мослашиб кетган кўринади, чемпионатда гол уришга ҳам муваффақ бўлди. Хўш, Қосимов янги жамоага қай тариқа бориб қўшилди, қуйида унинг фикрларига қулоқ тутдик. 

- Миржалол, янги жамоага бориб қўшилишингиз қай тариқа амалга ошди?

- Ҳаммаси жуда оддий. Бу ерда дўстим Сардор Жаҳонов ўйнамоқда. Айнан унинг жамоага таклиф қилди. Қолаверса, агент ҳам клуб ўзаро гаплашиб, ушбу трансферни амалга ошишига ёрдам берди. Шу тариқа, мен “Нерока” аъзосига айландим.

- Жамоа билан қанча муддатли шартнома имзоладингиз?

- Ҳозирча жамоа билан бир йиллик шартнома имзоладим. Яхши бўлса, келишув муддатини узайтиришим мумкин. 

- Янги жамоангиз сизни қай тариқа кутиб олди?

- Ҳаммаси жуда яхши. Клуб ва футболчилар ҳам мени яхши кайфиятда кутиб олди. Бир оиладек бўлиб кетдик. 

- Клубда шароитлар яхшими? “Нерока”нинг академияси борми?

- Ҳа, албатта. Клубда барча шароитлар яратилган. Ҳаммаси менга тўлақонли қониқтирмоқда. Шунингдек, жамоанинг академияси ҳам бор. Ҳар томонлама профессионал дейиш мумкин. 

- Чемпионат савиясига муносабатингиз қандай?

- Савия ҳақида гапирсам, Ҳиндистонда ҳам футболга катта эътибор қаратмоқда. Стадионларга мухлислар ташрифи яхши. Футболни жуда яхши кўришади. Асосийси, ўсиш бор.

- “Қизилқум”даги фаолиятингиздан кейин сизни бирорта Суперлига клубида учратганимиз йўқ. Бунга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Сабаби оддий. Ҳозирда ўзингизни таниш мураббийингиз бўлмаса, Ўзбекистонда футбол ўйнаш қийин. Менда ҳозирда бундай танишларим йўқ. Шу сабаб “Қизилқум”да бир муддат захирада қолиб кетдим.

- “Арал Самали”да эса қисқа муддат ўйнадингиз. У ердаги фаолиятингиз ҳақида нималарни айта оласиз?

- Тўғриси, у ердаги фаолиятимни яхши ёки ёмон дея олмайман. Лекин жамоанинг савияси паст эди. Шу сабабли клубни барвақт тарк этгандим.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика