UZ

Сўнгги янгиликлар

14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  6 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  7 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  1 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  11 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  9 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  5 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  11 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  5 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  29 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  3 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  15 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  2 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4

Миржалол Қосимов: "Ниҳоят, тугади!" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Ниҳоят, тугади!"

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган АГМК - "Сўғдиёна" (0:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов қатнашди.





"Ниҳоят, тугади! Бу йилги чемпионатимиз жуда қизиқарли ўтди. Менимча ўзим футболчи бўлганимда ҳам бунчалик масъулиятли ўйин бўлмаган. "Сўғдиёна"ни ва Улуғбек Бақоевни иккинчи ўрин билан табриклайман. Бугун кимга омад кулиб боққан бўлса ўша ютди.

Биз учинчи ўринни эгалладик, бу ҳам ёмон натижа эмас. Сабаби йил бошида таркибимизни 8 нафар футболчи тарк этганди. Шунга қарамай жуда яхши, жанговар жамоа туза олдик. Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида ҳам иштирок этдик. Баъзи футболчиларимиз учун бундай нуфузли мусобақадаги илк иштирок эди.

Раҳбариятга, йигитларга биргаликда жуда ҳам қизиқарли мавсумни ўтказганимиз ва шундай коллектив туза олганимиз учун миннатдорчилик билдираман. Ҳаёт давом этади. Шогирдларимдан хурсандман, улар билан ғурурланаман!", - деди Қосимов.

- Жамоага келганингизга 3 йил бўлди. Лекин бу мавсумда ҳам асосий муаммо ҳимояда бўлди. Ўз олдига юқори мақсад қўйган жамоа учун балки марказга сифатли ҳимоячи керакдир. Айнан ҳимоячиларнинг хатолари туфайли кўплаб очколар йўқотилди.

- Бу нафақат бизда, терма жамоамиз ва бутун ўзбек футболининг муаммоси. Олдингидек Фарҳод Магаметов, Андрей Фёдоров каби ҳимоячилар ҳозир йўқ. Ҳа, легионер керак, лекин биз у қадар катта харажат қила олмаймиз. Легионер олсак ҳам ҳужумни кучайтириш ва ҳимояда ўз футболчиларимиздан фойдаланишга қарор қилгандик. Ҳозир дабдурсутдан қарор чиқариб бўлмайди. Буни бироз футболдан четроқ бўлиб ўйлаб кўриш керак.

- Бугунги ҳакамликдан кўнглингиз тўлдими?

- Бир нарса борда, биз ҳам осмондан тушиб қолмаганмиз. Инсоф ўзига берсин, менга ҳам, барчамизга инсоф берсин. Бундай мухлислар Ўзбекистонда йўқ, мухлисларни алдаб бўлмайди. Биз ОКМК заводида оғир меҳнат қиладиган инсонлар ишдан кейин келиб хордиқ чиқаришлари учун ўйнаймиз. Ҳакамларга баҳо берадиган инсонлар бор, мен ўз ишим билан шуғулланишим керак.

- Кубок доирасида "Насаф" билан баҳсдан кейинги матбуот анжуманида сиз эмас Хайрулла Каримов иштирок этганди. Бугун эса ўзингиз келдингиз. Бу нима билан боғлиқ?

- Ўзим билан боғлиқ. Чиққим келмади, шогирдимни юбордим. Негаки ҳалигача ўзимга келмадим. Ҳамма нарсани чегараси бор.


Рейтинг: +1   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика