UZ

Сўнгги янгиликлар

01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  1 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  7 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  4 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  8 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  26 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  85 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  8 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  11 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2

Миржалол Қосимов: "Мағлубиятдан кейин ҳам қўллаб-қувватлаб, бизга далда бўлган ўзбекистонлик барча ишқибозларга катта раҳмат" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Мағлубиятдан кейин ҳам қўллаб-қувватлаб, бизга далда бўлган ўзбекистонлик барча ишқибозларга катта раҳмат"

АГМК - "Шабаб Ал Аҳли" (2:1) иштирокидаги ОЧЛ 3-тури доирасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов жамоанинг тарихий ғалабаси ва мағлубиятдан кейин уларга далда бўлган ишқибозлар ҳақида гапирди.

Миржалол Қосимов: "Авваламбор Ассалому алайкум. Фурсатдан фойдаланиб кеча туғилган кунини нишонлаган жамоамиз футболчиси Дилшод Жўраевни ва бугун таваллуд кунини нишонлайдиган ёрдамчи мураббий Хайрулла Каримовни жамоамиз номидан табриклайман. Уларга соғлик, оилавий бахт ва омад тилайман.  Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, икки жамоага ҳам ғалаба муҳим эди. Ютуқ иштиёқида майдонга тушгандик. Ўтган учрашувдаги мағлубиятга қарамасдан футболчилар ўйинга тўғри ёндашишди ва яхши тайёрланиб, ОЧЛ гуруҳ босқичидаги илк ғалабани тантана қилдик. Бу ҳам кичик тарих. Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. Ғалаба серияси очилганидан хурсандмиз. 

Рақиб "Шабаб Ал Аҳли" яхши, курашувчан ва шиддатли футбол намойиш этадиган жамоа. Ўйлашимча, бугунги ўйин яхши даражада ўтди. Иккинчи таймда жамоамиз ўйинни кучайтирди ва бу жиҳат беллашув якунига бориб ўз самарасини берди. Хурсандмиз. Лекин бу ғалабани эсдан чиқариб, кейинги баҳсга тайёргарлик кўриш керак. Ҳали ҳаммаси олдинда. Фурсатдан фойдаланиб бизга ишонган ва ўтган учрашувдаги мағлубиятга қарамасдан жамоамизни қўллаб-қувватлаб, далда бўлиб турган ўзбекистонлик барча футбол мухлисларига катта раҳмат айтамиз. Ва уларни ғалаба билан табриклаймиз. 

Камбэк? Мен нафақат ўйин сўнггида, балки учрашув аввалидан олдинга интилиш ва ғалаба учун курашишни кўрсатма бергандим. Ўйин сўнггига яқин ҳимояга ўтирмасдан ҳужумга кўпроқ интилиш кераклигини таъкидлагандим. Футболда 5 дақиқа ичида кўп нарса руй бериши ва воқеалар ривожи бутунлай ўзгариб кетиши ҳам мумкин. Масалан, 1999 йилги ЕЧЛ финалини эслайлик. Ўшанда МЮ "Бавария" дарвозасига қўшиб берилган 3 дақиқа ичида 2та гол уриб, ғалабани илиб кетганди. Футболда бундай ҳолатлар бўлиб туради. Шу боисдан ҳам қўшиб берилган дақиқаларни ҳимояда ўтказмасдан олдинга ўтишни таъкидладим. Камбэкларнинг сири йўқ. Кўп нарса хоҳиш ва иштиёққа боғлик. Футболни мажбуран ўйнаб бўлмайди".

Рейтинг: +72   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика