UZ

Сўнгги янгиликлар

10:30ОФК адолатсиз ташкилотми ёхуд нега Япония ОФКни тарк этмоқчи?  1 09:41Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:17Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  2 08:53ОЧЛ 2. "Истиқлол" ғалаба қозонди. Ашурматовнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:27Африканинг йил футболчиси учун номзодлар эълон қилинди  2 08:25ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" 0:0  0 08:02Sofascore. Кечаги учрашувда "Андижон" жамоасидан ким энг катта баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:36EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  12 02:10ЕЧЛ. "Бавария", "Ливерпуль" ва "Челси"да йирик ғалаба. "Тоттенхэм" "Монако" билан дуранг ўйнади  9 01:55ЕЧЛ. Беллингемнинг ягона голи "Реал Мадрид"га "Ювентус" устидан ғалаба тақдим этди  30 00:39ЕЧЛ. "Қорабоғ" ушбу мавсум турнирдаги илк мағлубиятини "Атлетик"дан қабул қилиб олди. "Галатасарой"да ҳам ғалаба  1 00:30Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор" билан дуранг ўйнади. Шомуродов тўлиқ ўйнади, Алиқулов ва Файзуллаев эса...  8 00:20Максим Шацких: "Икки очко йўқотдик. Рақиб дурангни нишонлади"  11 23:04ОЧЛ 2. "Аркадағ" Қатарда "Ал Аҳли"га қарши камбэк амалга ошириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. "Андижон"нинг гуруҳидаги вазият қизиқарли тус олмоқда  9 22:24Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Реал" – "Ювентус" ўйинида стадиондан туриб экспертлик қилади  16

Миржалол Қосимов: "Клуб ёпилади ёки олти очко олинади деган гап сўзларга эътибор қилмаяпмиз" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Клуб ёпилади ёки олти очко олинади деган гап сўзларга эътибор қилмаяпмиз"

"Бунёдкор" - "Пахтакор" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.

"Икки хил бўлим гувоҳига айландик. Биринчи таймда яхши ўйнадик. Аммо яратилган вазиятлардан фойдалана олмадик. Захира ўриндиғимизда академиямиз тарбияланувчилари ўтиришди. Бу ўйинда олдин беш футболчи иштирок эта олмади. Икки ўйинчи дисквалификация, уч футболчи жароҳат сабабли бугун ўйнай олишмади. Бундай ўйинда бунчалик кўп йўқотишлар ўз сўзини айтади. Бекободда ҳам биринчи бўлимга қараганда иккинчи бўлимда суст ўйнадик, шу боис охирги дақиқаларда гол ўтказиб ютқазиб қўйдик. Шунақа ўйинлар орқали йигитлар тажриба тўплашади", - дейди Қосимов.



- Мавсум бошидан буён молиявий қийинчиликлар, ўйинчиларни руҳлантириш давом этмоқда. Мавсум тугамоқда, барибир одам чарчайди. Нафақат пул муаммоси, келаси йил "Бунёдкор" бор-йўқлиги ҳам сўроқ остида. Бу ҳам футболчиларга руҳан таъсир қилади...

- Авваламбор биз мухлислар учун ўйнаймиз. Тўғри мукофот пуллари йўқ, лекин бу баҳона бўлмаслиги керак. Ўз олдига катта мақсад қўйган, келажакда кучли футболчи бўламан деган ўйинчилар бу нарсани ўйлаши керак эмас. Йигитлар билан келишиб олганмиз. Ташқаридан бу ҳеч кимга қизиқ эмас. Албатта ўз даражамиздан пастга тушишимиз керак эмас. Биз инсонмиз, чарчаймиз. Мақсадимиз Осиё чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиш, бу нарсага эришиш қийин бўлади, лекин охиригача курашамиз. Кейинги йил клуб бўлмайди ёки олти очко олинади деган гапларни вақт кўрсатади. Ҳозир энг кераклиги мавсумни охиригача етказиб қўйиш.



Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика