UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25"Бухоро" "Пахтакор"дан реванш оладими ёхуд "шалпангқулоқ" кимга насиб этади?  1 19:25Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 4:0 (Матнли трансляция)  23 19:11Россия терма жамоаси футболчисини ўғирлаб кетмоқчи бўлишди  0 18:49Айбек Нурбаев: "Локомотив"ни мағлуб этишга кучимиз етмайди"  0 18:32Мирко Йеличич: "Жайхун"да босим йўқ, улар бемалол футбол ўйнашлари мумкин. Бизда эса вазифа футболчиларга бироз босим бермоқда"  0 18:20Халқаро майдонда фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик мутахассислар сони ортди  0 18:09Шавкат Юсупов: "Охирги икки учрашувда максимал очко йиғишга ҳаракат қиламиз"  3 17:54Неъматулла Қуттибоев: "Суперлига йўлланмаси учун охиригача кураш олиб борамиз"  2 17:20Про лига. "ФарДУ" "Арал" билан муроса кўчасини танлади, "Локомотив" "Жайхун" дарвозасига 5 та тўп киритди  0 17:02Расман: "Ювентус" Тудорни истеъфога чиқарди  9 16:23"Сўғдиёна" сўнгги икки уй учрашувини Жиззахда ўтказмайди  3 15:55"Барселона" — Мбаппенинг "севимли" жамоаси  36 15:25"Манчестер Сити"да Гвардиоланинг давомчиси ким бўлади?  2 14:50Винисиус: "Ҳеч кимни хафа қилмоқчи эмасдик — на ёш футболчиларни, на мухлисларни"  6 14:23"Реал" аъзоси фаолиятини MLS'да давом эттириши мумкин  2

Миржалол Қосимов: “Ғалаба учун шогирдларимга раҳмат” Янгиликлар

Миржалол Қосимов: “Ғалаба учун шогирдларимга раҳмат”

АГМК – “Бунёдкор” (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “қалдирғочлар” устози Миржалол Қосимов ва тошкентликлар ҳужумчиси Филип Раевац иштирок этди.

- Куни кеча Жиззахда оғир учрашув ўтказган эдик. Орадан икки кун ўтиб, яна бир қийин баҳсда иштирок этдик. АГМК клуби жуда бақувват футболчилардан ташкил топгани ва стандарт вазиятларга эътибор қаратиши олдиндан маълум эди. Бўйдор футболчиларга қарши куч синашиш анчайин мушкул вазифа. Баҳс қизиқарли ва шиддатли кечди. Биринчи бўлимда ташаббус бизда бўлди. Бироқ иккинчи таймда рақиб ҳаракатлари ижобий томонга ўзгарди ва бу жиҳат бизга бир мунча қийинчилик туғдирди. Умуман, ўйин бошидан то охиригача мухлисларга ёқди, деб ўйлайман. Мана шундай мураккаб баҳсда ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Ютуқ учун футболчиларимга миннатдорчилик билдираман. Жамоамизга далда бўлиб, бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга ҳам алоҳида раҳмат айтаман. Фурсатдан фойдаланиб, халқимизни кириб келаётган Рамазон ойи билан табриклайман, - дейди МиржалолҚўшоқович.


- Учрашувга пухта хозирлик кўргандик. Рақибнинг ўйин услубини яхши ўзлаштирган ҳолда, мураббийларимиздан керакли кўрсатмалар олгандик. Ўйлайманки, мураббийларимиз айтган кўрсатмаларни яхши бажардик. Голларим жамоамга фойда келтирганидан жуда хурсандман. Кейинги учрашувларда ҳам фойдали голлар уришга ҳаракат қиламан, - дейди учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган ФилипРаевац.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика