UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30Испания кубоги. "Атлетико" "Барселона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  97 00:32АПЛ. "Челси" – "Саутгемптон". Таркиблар аниқ!  2 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду фаолиятидаги 925-голини урди  1 00:15Сардор Рашидов "Навбаҳор"да қолади  1 00:00Ўзбекистон Суперлигасида қишки трансфер ойнаси ёпилди  0 23:57"Навбаҳор" беш нафар легионерни Суперлига учун рўйхатдан ўтказди. Улар кимлар?  0 23:36Трент ва "Реал Мадрид" 4 йиллик шартнома бўйича оғзаки келишувга эришишди  10 22:33Тебас: "Реал" раҳбарияти ўзидан қурбон ясаб олиб, хар ҳил фитна назарияларини тарқатмоқда"  54 22:08Гвардиола де Брюйнени "Сити"даги келажаги ҳақида гапирди  4 21:46Амирбек Бакаев Беларуснинг бошқа бир клубига ўтди  6 21:15"Машъал" ганалик ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  4 20:48"Навбаҳор" беш нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 20:27Доменико кетди, Тибо қайтмоқда  0 20:02Элдор Шомуродов – А Серия 26-тур рамзий терма жамоасига киритилди  11 19:42Федерико Вальверде жароҳат туфайли кубок ярим финалида майдонга туша олмайди  3

Миржалол Қосимов: “Ғалаба учун шогирдларимга раҳмат” Янгиликлар

Миржалол Қосимов: “Ғалаба учун шогирдларимга раҳмат”

АГМК – “Бунёдкор” (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “қалдирғочлар” устози Миржалол Қосимов ва тошкентликлар ҳужумчиси Филип Раевац иштирок этди.

- Куни кеча Жиззахда оғир учрашув ўтказган эдик. Орадан икки кун ўтиб, яна бир қийин баҳсда иштирок этдик. АГМК клуби жуда бақувват футболчилардан ташкил топгани ва стандарт вазиятларга эътибор қаратиши олдиндан маълум эди. Бўйдор футболчиларга қарши куч синашиш анчайин мушкул вазифа. Баҳс қизиқарли ва шиддатли кечди. Биринчи бўлимда ташаббус бизда бўлди. Бироқ иккинчи таймда рақиб ҳаракатлари ижобий томонга ўзгарди ва бу жиҳат бизга бир мунча қийинчилик туғдирди. Умуман, ўйин бошидан то охиригача мухлисларга ёқди, деб ўйлайман. Мана шундай мураккаб баҳсда ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Ютуқ учун футболчиларимга миннатдорчилик билдираман. Жамоамизга далда бўлиб, бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга ҳам алоҳида раҳмат айтаман. Фурсатдан фойдаланиб, халқимизни кириб келаётган Рамазон ойи билан табриклайман, - дейди МиржалолҚўшоқович.


- Учрашувга пухта хозирлик кўргандик. Рақибнинг ўйин услубини яхши ўзлаштирган ҳолда, мураббийларимиздан керакли кўрсатмалар олгандик. Ўйлайманки, мураббийларимиз айтган кўрсатмаларни яхши бажардик. Голларим жамоамга фойда келтирганидан жуда хурсандман. Кейинги учрашувларда ҳам фойдали голлар уришга ҳаракат қиламан, - дейди учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган ФилипРаевац.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика