UZ

Сўнгги янгиликлар

15:42Лени Йоро "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусда  0 15:13Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди  0 14:44"Барселона" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  0 14:17"Барселона" "Челси" ҳимоячисини харид қилмоқчи  1 13:49Breaking! Хаби Алонсо "Реал" билан неча йиллик шартнома тузиши маълум  11 13:28Бу йил қайси клублар кучли учликда бўлади?  2 12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1 12:13"Андижон" – мухлислар ташрифи бўйича етакчи!  18 11:45Тарихий рекорд: "Интер" "Барселона" билан ўйин чипталаридан 14,7 млн евро ишлаб олди  6 11:19"Барселона" "Интер" футболчисини сотиб олмоқчи  5 10:51Арсен Венгер “Арсенал“нинг финалга чиқа олмаганига фикр билдирди  1 10:20Дэвид Бекхэм Англия жамоасини ҳам сотиб олди  6 09:51Артетанинг “Арсенал“даги келажаги маълум  11 09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  1 08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  38

Миржалол Қосимов: "Бўлди, Сардорни тинч қўйинглар, илтимос" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Бўлди, Сардорни тинч қўйинглар, илтимос"

Coca Cola Ўзбекисон кубоги нимчорак финалидан ўрин олган АГМК - "Металлург" ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Яхши ўйин бўлди. Экстра таймлар бўлгани ҳам бунга исбот. Ўйинни яхши бошлай олмадик, дастлабки 25 дақиқада ўйинимиз қовушмади. Ўттизинчи дақиқалардан сўнг ўйинни қўлимизга олдик, топни назорат қилдик. Иккинчи бўлим тўлиқ назоратимиз остида ўтди. Аммо биргина хато қимматга тушиши мумкин эди. Шунга қарамасдан, йигитлар охирги дақиқагача курашишди ва керакли натижаларга эришишди. Биз мухлислар учун ўйнаймиз. Барча мухлисларимизга бизни қўллаб-қувватлаганликлари учун раҳмат айтаман. Бундан кейин ҳам бизга мухлислик қилишларини сўраб қоламан.

- "Металлург" сўнгги йилларда АГМК учун жуда ноқулай рақибга айланди. Бу "Металлург" синдроми" билан боғлиқми?

- Йўқ, мен ундай деб ўйламайман. Менимча энг кўп ротация қиладиган мураббий бўлсам керак. Таркибдаги деярли ҳаммага имконият беришга ҳаракат қиламан. Бу ўша боғламлар орасидаги камчиликлар ҳисобига юзага келаётган ҳолат бўлса керак. Лекин олдимизга икки фронтда ҳам курашим мақсадини қўйганмиз. Кубок ҳам, чемпионат ҳам ОЧЛ йўлланмаларини тақдим этади. Охригача ҳаракат қиламиз. 

- Сардор Раҳмонов "Металлург"га қарши охирги икки ўйинда қизил карточка олганди. Бугун ҳам сал бўлмаса яна қизил карточка олиши мумкин эди. Ўша рақиб дарвозаси яқинидаги "подкат"ни назарда тутяпман...

- Ўша вазиятда ҳеч қандай қизил карточка йўқ эди. Сардор шунчаки тўпга курашди. Оёққа сакраганда бу бошқа гап эди. Европада ҳам бундай курашлар жуда кўп бўлади. Футбол ўз-ўзидан курашни талаб қилади. Бу шашка эмас. Кураш бор жойда шундай вазиятлар бўлиб туради. Бу йигитлар шу футбол орқали оиласини боқади. Уларнинг бошқа касби йўқ. Футболда эса курашишдан бошқа илож йўқ. Тасаввур қилинг, боксда уриш мумкин эмас дейишса. У қандай спорт бўлади? Бу нормал ҳолат. Бундан пиар қилиш керак эмас. Бўлди, Сардорни тинч қўйинглар, илтимос. Ўйнасин, тўпини тепсин, тамом. 

- "Металлург"га қарши икки ўйинда ҳам АГМК катта устунликка эришганди. Аммо...

- Сабаби, ўша ўйинларда биз бир киши кам бўлиб ҳаракат қилгандик. 10 киши бўлиб ҳам яхши ҳаракат қилгандик. Бу бўлиб турадиган ҳолат. Лекин аввалги ўйинларда имкониятлардан фойдалана олмагандик. Бугун дастлабки 25 дақиқада яхши ўйнай олмадик. Буни тан олиш керак. Бу нафақат менга, мухлисларга ҳам ёқмади.  Бугунги ўйин тарихга айланди. Энди кейинги ўйин ҳақида бош қотиришимиз керак. 

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика