UZ

Сўнгги янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Байрам бизга қўшимча мотивация берди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Байрам бизга қўшимча мотивация берди"

Ўзбекистон Суперлигаси 8-тури доирасидаги АГМК 3:1 "Бунёдкор" учрашувидан кейин олмалиқликлар устози Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Аввало, қўшалоқ байрам билан комбинатимиз ходимларини табриклайман. Бу ғалабамиз уларга бағишланади. Бугунги байрам бизга қўшимча мотивация берди.

Ўйинга келсак, албатта, қизиқарли бўлди. 1-бўлим тенг курашлар остида ўйтаётганди, аммо қизил карточка туфайли 1 киши кам бўлиб қолдик. Шу туфайли дастлабки таймни ютқаздик. Йигитларга миннатдорчилик билдираман. Улар 2-таймда куч топа олишди. Нафақат, ҳисобни тенглаштирдик, яна 2 та гол уриб мухлисларимизга қувонч бағишладик. Бизни қўллаб-қувватлаган ишқибозларга ҳам ташаккур айтаман", дейди Қосимов.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика