UZ

Сўнгги янгиликлар

22:52Андерсон Талиска: "Саудия чемпионати МЛСдан кучсиз эмас. Месси жамоаси у ерда 6:0га ютқазганди"  2 22:13Флик: "Ямал бу ўйинни унутиши керак"  1 21:48Дитмар Хаманн: "Бавария" Европанинг энг яхши жамоасига ютқазди"  0 21:25Луи Саа: "Мактомини "Барселона" ёки "Реал"га ўтиши керак"  6 20:54Ханс-Дитер Флик ҳимоядаги ўйин ҳақида: "Бу бизнинг услубимиз"  2 20:38"Goal" ЕЧЛ учун асосий фаворитлар рейтингини янгилади  8 20:15Пьянич "бутсаларини михга илди"  3 19:55Томори: "Ибрагимович — мен кўрган энг рақобатбардош футболчи"  0 19:35Эрон чемпионати. "Персеполис" "Шамс Азар"ни мағлуб этиб, етакчиликни қўлга олди, Остон Ўруновдан гол!  7 18:58"Манчестер Сити" "Эльче" ярим ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 18:32"Сўғдиёна"да узоқ йил ўйнаган Митрович жамоадан кетди  7 18:07Эрон АҚШнинг виза чекловлари туфайли ЖЧ-2026 қуръа маросимини бойкот қилди  14 17:40"Замин" — Биринчи лига ғолиби!  3 17:24"Арсенал", "Барселона" ва "Ливерпуль" "Лейпциг" ярим ҳимоячисига даъвогар  1 16:55Пулишич "Милан" – "Лацио" ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  3

Миржалол Қосимов: "Рақибимиз баҳсни уч нафар марказий ҳимоячи билан бошлашимизни кутмаган эди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Рақибимиз баҳсни уч нафар марказий ҳимоячи билан бошлашимизни кутмаган эди"

Суперлига 2-туридан ўрин олган ОКМК - "Пахтакор" (2:0) баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугунги учрашувга бироз бошқача ёндашув билан майдонга тушгандик, аммо мақсадимиз ўша-ўша ғалаба қозониш эди. "Пахтакор"ни яхши биламиз. Маҳаллий ва легионер футболчилар аралашган ҳолда кучли таркиб йиғилган. "Пахтакор" Ўзбекистоннинг энг доминант клубларидан бири. Шу сабабли биз ўз услубимизни ўзгартиришга қарор қилдик. "Пахтакор" қанот ҳимоячилари Адҳамзода ва Алижоновлар ҳужумда анча фаол бўлишгани туфайли, бугун биз беш нафар ҳимоячи билан ўйинни бошладик. Ушбу қароримиз тўғри бўлиб чиқди ва биз қанотларни тўлиқ ёпа олдик. Керакли паллада ҳужумга чиқа олдик ҳам. Жамоам ўз олдига қўйган мақсадга эришди. Мухлисларимизга раҳмат. Биз улар учун ўйнашда давом этамиз" - деди Миржалол Қосимов "Пахтакор" мағлуб этилганидан сўнг.

- Иккинчи бўлимнинг ярмидан сўнг "Пахтакор" ҳужумга зўр берди. ОКМК эса чуқур ҳимояланишни бошлади. Ортга юриш ва зич ҳимояланиш ҳам ўйин режасининг бир қисми эдими ёки рақиб бунга мажбур қилди?

- Бир нарсани унутмайлик. Рақиб ҳам кўп ҳужум қилди, шу сабабли биз ҳам ҳисобни сақлаб қолишга ҳаракат қилдик. Албатта, бундай ўйинни "идеал" деб бўлмайди. Ўзингиз биласиз, мен ҳар доим тўрт нафар ҳимоячи билан ва комбинацион футбол ўйнашга ҳаракат қиламан. Баҳсни уч нафар марказий ҳимоячи билан бошлашимизни рақиб кутмаган эди, назаримда. Футболчиларим яхши ҳаракат қилди, лекин камчиликлар ҳам бор. Улар устида ишлашимиз керак, хатоларни ўн кунда тўғрилашнинг иложи йўқ. Ўйин давомида схема ҳар доим ўзгариб боради. Футболчилар буни сезиши ва ўйин давомида бунга мослашиши керак.

- ОКМК дастлабки икки учрашувда 100% фоизлик натижа қайд этди. Олдинда эса ФИФА кунлари бор. Ўртадаги танаффус ўйиндаги камчиликларни тўғрилаб олиш учун фойдали бўладими ёки аксинча, жамоа зарарига ишлаши мумкинми?

- Мен бу ҳақда бир нима дея олмайман. Афсунгар бўлганимда, эртага нима бўлишини сизга айтиб берардим. Барчасини танаффусдан сўнг билиб оламиз.





Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика