UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Тожикистонга қарши ўйин учун бошланғич таркиби маълум  0 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  2 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  15 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  9 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  6 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  17 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   4 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  6 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0

Миржалол Қосимов: "Агар ВАР бўлганида, учта пенальти тепишимиз керак эди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Агар ВАР бўлганида, учта пенальти тепишимиз керак эди"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Динамо"- АГМК учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўйин ҳақида таассуротлари билан ўртоқлашди.




Ўйин ҳақида

- Қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. Қолаверса, мухлислар иккала таймда ҳам зерикишгани йўқ. Тўп учун охиригача кураш кечди. Олмалиқдан ташриф буюрган мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан. Қолаверса, шогирдларимга ҳам раҳмат айтаман. Сабаби, 1:0 ҳисобида орқада бора туриб, ўзларида куч топа олишди ҳамда рақиб дарвозасига икки бор йўл топиб, ҳақли равишда ғалабага муносиблигини кўрсатишди. Футбол шуниси билан қизиқ. Ўйин охирида дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Агар ВАР бўлганида, биз ўйин давомида уч маротаба 11 метрлик жарима зарбасини амалга оширишимиз керак эди. Албатта, илк навбатда жамоа олдинга қўйган мақсад сари интилиши ҳамда мухлислар учун майдонга тушиши лозим. 

- "Динамо" сўнгги ўйинларнинг охирги дақиқаларида ўйинни бой бермоқда. Жамоани қай даражада ўргандингиз?

- Бу бутун дунё футболида содир бўладиган жараён ҳисобланади. Чемпионлар лигаси ёки кечаги АПЛ доирасидаги "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" иштирокидаги ўйинларда ҳам шу ҳолат рўй берди. Футбол бир тайм ўйналмайди, 90 дақиқа давом этади. Рақибни ўрганишда ундай фикр бизда йўқ эди. 

- "Динамо" раҳбарияти омадсиз ўйинлардан сўнг бош мураббийни ўзгартирди. Янги мураббий қўл остидаги жамоанинг ўйини сизда қандай таассурот қолдирди?

- Самарқандликлар аввалги ўйинларда ҳам ёмон ҳаракат қилмаганди. Бекободдаги ўйинда ҳам Чумак майдондан четлатилмаганида, ғалаба қозониш имконияти бор эди. "Навбаҳор"га қарши баҳсда ҳам яхши ҳаракат қилганига қарамай, стандарт вазиятларни ўтказиб юборди. Янги мураббийга келгуси фаолиятида омад тилаб қоламан", - дейди олмалиқликлар бош мураббийи.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика