UZ

Сўнгги янгиликлар

09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   1 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  1 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   5 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  19 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  1 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  22 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  3 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  2

Мирислом Ҳасанов: “Бахтиёр Ашурматовдан кейин жамоани қабул қилиб олиш қийин бўлмади” Янгиликлар

Мирислом Ҳасанов: “Бахтиёр Ашурматовдан кейин жамоани қабул қилиб олиш қийин бўлмади”

Суперлига 9-тур учрашуви доирасидаги “Бухоро“ – “Динамо” (0:0) учрашувидан кейин дастлаб мезбонлар бош мураббий вазифасини бажарувчиси Мирислом Ҳасанов ўйин борасида ўз фикрларини билдирди.

- Бугунги учрашув икки жамоа учун ҳам жуда қийин ўтди. Сабаби “Динамо” ҳам, биз ҳам фақат ғалабани кўзлаган эдик. Фикримча, ўйин давомида бизда кўпроқ голли вазиятлар юзага келган эди, аммо голли вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Ўйин учун йигитларимизга раҳмат дейман. Сабаби икки жамоа ҳам гол урилмаган бўлса-да, мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатиб беришди. Энди кейинги учрашувга жиддий тайёргарлик кўриб, фақат ғалаба қозонишга интиламиз.

- Бахтиёр Ашурматов жамоани тарк этганидан сўнг, жамоани қабул қилиб олдингиз. Суперлигадаги дебют ўйинингиз борасида нима дея оласиз?

- Бахтиёр Ашурматовдан кейин жамоани қабул қилиб олиш қийин бўлмади. Йигитлар машғулотларда бор куч ва имкониятларини ишга солиб, яхши ишлашди. Бутун жамоа бир оилага айланиб, фақат ғалаба учун интилаяпмиз.

- Бугун ҳисоб очилмаган бўлса-да, икки жамоада ҳам голли вазиятлар талайгина бўлди. Сизнингча, жамоа бир очко қўлга киритдими ёки икки очко йўқотдими?

- Фикримча, икки очко йўқотдик. Сабаби қатор голли вазиятларни голга айлантира олмадик. Бугун омад бизга кулиб боқмади. Йигитлар ўйинидан қониқдим. Улар бор куч ва имкониятларини ишга солишди.


Усмон Ибодов ёзиб олди.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика