Мирча Луческу мураббийлик фаолиятидаги 32-совринни қўлга киритди
24 июл 2016 10:22
Янгиликлар
Мирча Луческу мураббийлик фаолиятидаги 32-совринни қўлга киритди
«Зенит» Россия Суперкубоги финалида ЦСКАни мағлуб этди (1:0).
«Зенит» бош мураббийи Мирча Луческу Россиядаги биринчи совринини қўлга киритди. 70 ёшли мураббий ҳисоб бўйича ўзининг 32-совринига эга чиқди.
Луческу бошчилигидаги жамоалар Руминия чемпиони (икки бор), Руминия кубоги (уч марта), Руминия Суперкубоги, Туркия чемпиони (икки бор), УЕФА Суперкубоги, Украина чемпионати (8 марта), Украина Кубоги (6 марта), Украина Суперкубоги (7 марта), УЕФА Кубоги ва Россия Суперкубогини қўлга киритишган.
Фикрлар