UZ

Сўнгги янгиликлар

17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  0 17:05CAFA Nations Cup. Ўмон Қирғизистон билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)   6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  1 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  2 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  3 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  5 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  5 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  13 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  7

Мираброр Усмонов Ўзбекистон U-20 футболчиларини табриклади Янгиликлар

Мираброр Усмонов Ўзбекистон U-20 футболчиларини табриклади

Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Мираброр Усмонов Ўзбекистон U-20 терма жамоаси футболчилари ва мураббийлар штабини Жаҳон чемпионати чорак финалига чиққани билан табриклади.

Телефон орқали суҳбатда ЎФФ президенти терма жамоа футболчилари Австрия устидан қозонилган ғалаба орқали ушбу ёш тоифасида дунёнинг энг кучли 8та терма жамоаси сафига кира олгани — Ўзбекистон футболи қўлга киритган навбатдаги ютуқ эканини алоҳида таъкидлади. Ўзбекистон футболи мавқеини жаҳон ареналарида ажойиб тарзда намойиш этаётгани ва ўзбек футболи шаънини муносиб ҳимоя қилаётгани учун ЎФФ президенти барча ўзбек халқи номидан ёшлар терма жамоасига миннатдорчилик билдирди. Суҳбат давомида Мираброр Усмонов бу натижа билан тўхтаб қолмасликни ва терма жамоа янада юқорироқ марраларни забт этиши учун навбатдаги ўйинда футболчиларга ғалаба тилади ва ушбу ғалаба ўзбек футболи тарихига янги саҳифа олиб киришини эслатиб ўтди. 

Шунингдек, Австрияга қарши баҳс якунига етгач, ЎФФ биринчи вице-президенти Сардор Раҳматуллаев, ЎзПФЛ бош директори Фарҳод Магаметов, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ҳамда миллий терма жамоа мураббийлар штаби бугунги ғалаба билан телефон орқали Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини ғалаба билан табриклади ва навбатдаги ўйинлар олдидан ғалаба тилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика