Мираброр Усмонов "Навбаҳор" клуби вакиллари билан учрашди

Narzulla Saydullayev
30 май 2014, 16:07
Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов "Навбаҳор" клуби вакиллари билан учрашди.
Бу ҳақда "Навбаҳор" клубининг твиттердаги расмий саҳифаси хабар берди.

Мираброр Усмонов дастлаб "Навбаҳор" футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби ва футболчилар билан мулоқот қилди. Бундан бироз вақт олдин эса Мираброр Усмонов "Навбаҳор" жамоасининг бир гуруҳ мухлислари билан учрашди. МОҚ ва ЎФФ президенти билан ўтган учрашув "Навбаҳор" клуби аъзолари ва мухлислари кайфиятини кўтарди.

Мираброр Усмонов билан бўлиб ўтган учрашувлар тафсилоти билан сайтимиз орқали кейинроқ танишишингиз мумкин бўлади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›