UZ

Сўнгги янгиликлар

17:35"Қизилқум"ни энди ким бошқаради?  3 17:31Қайғули хабар: "Брешиа" клуби банкрот деб эълон қилинди  1 17:15Расман: "Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  6 17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  6 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  7 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  2 16:05Роналду "Ал Насср"да қолишини тасдиқлади  5 15:20Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари   12 15:00Аҳмад Ал-Жани: "Мундиалга бир қадам қолди"  10 14:50Сречко Катанец Қатар билан ўйинни "Бунёдкор" стадионида томоша қилади  23 14:25Криштиану Роналду: "Ямални тинч қўйиш керак"  10 14:15Расман: Элгужа Лобжанидзе "Қизилқум"ни тарк этди  2 13:55Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосда ўйнайди  4 13:35"Терма жамоа учун оёғим синишига ҳам тайёрман". Роналду — Миллатлар лигаси финалидаги жароҳати ҳақида  2 13:13Суперлигадаги навбатдаги истеъфо. Никола Лазаревич "Қизилқум"дан кетди  5

Мираброр Усмонов: "Келишилган ўйинларнинг борлиги ҳақида матбуот бекорга бонг урмаяпти" Янгиликлар

Мираброр Усмонов: "Келишилган ўйинларнинг борлиги ҳақида матбуот бекорга бонг урмаяпти"

Ўтган ҳафта Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ижроия қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди.
Бу ҳақда ЎФФ расмий твиттери хабар берди.

ЎФФ Ижроия Қўмитаси мажлисида кун тартибига қўйилган масалалар орасида келишилган ўйинларга қарши курашишга алоҳида урғу берилди. Унга кўра, Ижроия қўмитаси келишилган ўйинларга қарши аёвсиз курашиш орқали футболда тозалаш ишлари олиб борилиши ҳақида Қарор қабул қилди. Қарорга кўра, келишилган ўйинларда иштирок этганларни мониторинг қилиш бўйича Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасида ишчи гуруҳи тузилади.

Ижроия Қўмитаси мажлисида кун тартибига қўйилган масалалар ҳақида ЎФФ президенти Мираброр Усмонов қуйидагиларни айтди.

«Биз қандайдир ютуқларни қўлга киритяпмизу, ўз қозонимизда қайнаётган айрим муаммоларни эса, кўрмаяпмиз. Бугунги кунда келишилган ўйинларнинг борлиги ҳақида матбуот бекорга бонг урмаяпти. Буни ўйлашимиз керак. ОАВдаги чиқишлар ва матбуотдаги мақолаларни кўриб, бу масала юзасидан қатъий чора-тадбирлар белгиланишини тавсия қиламан», - дейди Усмонов.

Ижроия Қўмита аъзолари кўриб чиққан яна бир муҳим масала терма жамоалар фаолиятига даҳлдор бўлиб кенг муҳокамага сабаб бўлди. Маҳаллийчилик, таниш-билишчилик ва уруғ-аймоқчилик ҳолатларига йўл қўйилмаслик масаласига ҳам Мираброр Усмонов алоҳида тўхталди.

М. Усмонов: «Футболчилар рўйхатини мураббий тузади, тузаверсин, марҳамат. Мураббийнинг ишига аралашмаймиз. Ҳаққимиз йўқ. Лекин, мана шу ерда таниш-билишчилик, маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчилик бўлса, биз бунга жим қараб туролмаймиз. Одиллик бўлсин. Ҳеч ким кимнингдир қариндоши бўлганлиги сабаб терма жамоага келишига йўл қўймаймиз».

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Ижроқўм аъзолари ушбу масалани ҳам бир овоздан қўллаб-қувватлади ва Қарор қабул қилди.

Унга кўра, бу каби иллатларни олдини олиш ва назорат қилиш учун 1 февралга қадар бир неча мутахассислардан иборат гуруҳ тузилади.

Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаларига номзод футболчиларни жалб қилишнинг янги тартиби ишлаб чиқилади. ЎФФ Ижроқўми йиғилишида кун тартибидан ўринг олган яна бир нечта масалалар юзасидан Қарорлар қабул қилинди. Улар орасида ФИФА ва ОФК регламентига тўла жавоб бера оладиган, замонавий ва ҳашаматли футзал саройини қуриш бўйича ҳам қарор қабул қилинди.

Шунингдек, Болалар-ўсмирлар футболини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Футбол Федерациясида янги бошқарма ҳам ташкил этилади. Мажлис якунида, 1 февралгача бўлган муддат ичида юқоридаги барча структуралар ЎФФ Котибиятига иш режаларини топширишлари белгилаб қўйилди.

ЎФФ матбуот хизмати.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика