UZ

Сўнгги янгиликлар

19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  0 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  4 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  3 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  0 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  2 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  6 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  8 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  5 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  10 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  1 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0 14:45Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"  4 14:32"Андижон"га польшалик ҳимоячи келмоқда  10

Миллий терма жамоа сентябрь ойида Янги Зеландия билан ўртоқлик ўйинини ўтказади Янгиликлар

Миллий терма жамоа сентябрь ойида Янги Зеландия билан ўртоқлик ўйинини ўтказади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 8 сентябрь куни Тошкентда Янги Зеландия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.
ЎФФ Терма жамоалар маркази берган маълумотга кўра, иккала томон бу борада ўзаро келишувга эришган ва сентябрь ойида Янги Зеландия терма жамоаси Тошкентга ташриф буюради.

Ўзбекистон ва Янги Зеландия терма жамоалари ўртасдаги учрашув 8 сентябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида ўтказилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, ОК-2015 финал босқичига тайёргарлик кўраётган Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 27 ва 29 май кунлари Олмалиқ ва Тошкентда Уммон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказган эди.

Миллий терма жамоа август, сентябрь ва октбярь ойларида ҳам бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказиши ҳақида аввалроқ маълумот берган эдик. Жумладан, миллий терма жамоа 20 август кунт Боку шаҳрида Озарбайжон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушса, Янги Зеландия билан ўйиндан олдин, 3 сентябр куни Тошкентда Иордания терма жамоаси меҳмон бўлади. Шунингдек, Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги миллий терма жамоа 6 октябрь куни Дохада Қатар терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Октябрь ойидаги яна иккита учрашув 10 ва 14 октябрь кунлари Баҳрайн ва БАА терма жамоаларига қарши ўтказилади. Мазкур икки учрашув ҳам БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика