UZ

Милитао шартномани узайтиради, унинг товон пули фантастик сумма бўлади Янгиликлар

Милитао шартномани узайтиради, унинг товон пули фантастик сумма бўлади

"Реал" сўнгги вақтларда бир қанча муҳим футболчилари билан шартномаларни узайтириб олди.

Мавсум бошида тиззасидан жароҳат олиб, бир неча ойга сафдан чиққан Эдер Милитао ҳам клуб билан шартномасини узайтириши кутилмоқда. Испания матбуоти хабарига кўра, 2 йилдан кейин шартномаси якунланадиган футболчи билан келишув узайтирилади. Янги шартнома 2028 ёки 2029 йилга қадар амал қиладиган бўлади. Унда ҳимоячининг товон пули 1 млрд евро қилиб кўрсатилади.

"Реал" сўнгги ойда Винисиус Жуниор, Родриго, Феде Вальверде ва Эдуардо Камавинга каби футболчилари билан шартномаларни узайтириб олди ва бу ишлар яқин вақтлар ичида давом эттирилиши кутилмоқда.

Милитао 2019 йили "Порту"дан "Реал"га ўтганди. Шу вақтдан буён у "қироллик клуби" таркибида 143 ўйинда майдонга тушди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика