Милик хайрли ишга қўл урди
29 мар 2020 23:19
Янгиликлар
Милик хайрли ишга қўл урди
"Наполи" ҳужумчиси Аркадиуш Миликнинг Катовицедаги шахсий ресторани карантин вақтида ўз она шаҳри шифохоналари учун овқат тайёрлаш, қадоқлаш ва етказиб бериш хизмати билан шуғулланади.
Польша терма жамоаси аъзоси Неаполда қолга, аммо ўз шаҳрига шу йўл билан ёрдамлашмоқчи. Унинг "Food & Ball" овқатланиш шахобчаси бутун шаҳар бўйлаб тиббиёт муассасаларини озиқ-овқат билан таъминлайди.
"Келинг, саломатлигимизни ҳимоя қилайлик", - дейилган "ресторан"нинг "Instagram"даги саҳифасида. Ресторан COVID-19 пандемиясига қарши курашнинг олдинги сафида бораётган шифокорларни қўллаб-қувватлашда давом этади.



Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар