"Милан"нинг собиқ устози "Специя"ни бошқариши мумкин

Mirjalol Normatov
26 дек 2021, 10:54
"Специя" бош мураббийи Тиаго Мотта истеъфога чиқарилиши мумкин.

Айни дамда клуб раҳбарияти 39 ёшли мутахассиснинг фаолиятидан мамнун эмас. 19 турдан кейин "Специя" А Серия турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди.

Агарда 31 декабрдан кейин ишдан кетказиладиган бўлса, Моттага 400 минг евро товон пули тўлаш шарт бўлмайди.

"Специя" янги мураббий топиб қўйган. "Милан" ва "Торино"нинг собиқ устози Марко Жампаолога 2023 йил ёзигача мўлжалланган шартнома таклиф қилинган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›