UZ

Сўнгги янгиликлар

07:33Жоржо Кьеллини: "VAR тизими ўзгариши шарт, бундай хатоларни қабул қилиб бўлмайди"  0 06:57Назорат учрашуви. "Металлург" - "Каттақўрғон" муроса кўчасини танлади  0 02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  22 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  21 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  3 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  3 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  6 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  4 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  2 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  7 22:57Расман: "Металлург" Азим Аҳмедов билан шартнома имзолади  3 22:48Харри Кейн фаолиятидаги юбилей голини урди  2 22:26Германия. "Байер" ва "Бавария"дан йирик ғалабалар  1 22:11ОКМК Россия жамоасига имкониятни бой берди  0

Тиаго Мотта – "Ювентус" тарихидаги энг ёмон мураббийлардан бири Янгиликлар

Тиаго Мотта – "Ювентус" тарихидаги энг ёмон мураббийлардан бири

2024 йилнинг ёзида "Ювентус"ни бошқарувига келиб, кеча ишдан бўшатилган Тиаго Мотта клуб тарихида яхши хотиралар билан эсланмайди.

Бу ҳақда "OptaPaolo" хабар берди.

Унинг қўл остидаги 42 учрашувда жамоа бор йўғи 18 та ғалабага эришди. Бу умумий ўйинлар сонининг 43% ини ташкил этади. Ушбу кўрсаткич клуб тарихидаги учинчи энг ёмон натижа бўлиб, фақатгина Луижи Дельнери (40%) ва Сандро Пуппо (24%) ундан олдинда.

"Ювентус" жорий мавсум 13 ғалаба, 13 дуранг ва 3 мағлубият билан А Серияда бешинчи ўринни эгаллаб турган бўлса-да, Тиаго Мотта қўл остидаги натижалар клуб раҳбариятини қониқтирмади.

23 март куни мураббийни ишдан бўшатиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Унинг ўрнига яқинда "Лацио"да ишлаган хорватиялик Игор Тудор келди. Тудор бугун янги жамоаси билан илк машғулотини ўтказади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика