UZ

Сўнгги янгиликлар

13:12Фабио Капелло: "Милан" — ўта пассив жамоа, ҳужумчилар ҳимояга ёрдам бермаяпти"  0 12:51Италия Кубоги. Барча чорак финалчилар ва жуфтликлар маълум!  2 12:24Бугунги тақвим: Суперлигада янги мавсуми қуръаси, футзал бўйича Осиё Кубогида "Марказий Осиё дербиси", ЧЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:07Пол Скоулз: "Арсенал" АПЛ тарихидаги энг ёмон чемпион бўлиши мумкин"  4 11:42"Бавария" Упамеканони олиб қолиш учун 20 миллион евро бонус таклиф қилмоқда  0 11:2830 январь - ЎФА конгресси ва тақдирлаш маросими  3 10:17Терма жамоаларнинг қишки йиғини: олдинга қадамми ёки орқага?  15 09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  9 09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  3 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  13 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  4 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  1 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0

Тезкор! "Ювентус"да бош мураббий ўзгарди Янгиликлар

Тезкор! "Ювентус"да бош мураббий ўзгарди

Тиаго Мотта "Ювентус" бош мураббийи лавозимидан озод этилди.

Бу лавозимга хорватиялик Игор Тудор тайинланди, деб хабар бермоқда Турин клуби матбуот хизмати.

Шартнома муддати эълон қилинмаган. ОАВ хабарига кўра, 46 ёшли мутахассис билан мавсум охиригача мўлжалланган битим имзоланган.

42 ёшли Мотта жорий мавсум олдидан Массимилиано Аллегри ўрнига "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланганди. Туринликлар 29 турдан кейин 52 очко билан А Серия турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда. Охирги ўйинларда улар "Аталанта" (0:4) ва "Фиорентина" (0:3) жамоаларига йирик ҳисобда ютқазди. Шунингдек, "кекса синьора" Италия Кубоги чорак финал босқичида "Эмполи"га пенальтилар сериясига кўра мағлуб бўлди.

Тудор 1998 йилдан 2007 йилгача "Ювентус"да ўйнаб, Италия чемпиони бўлган ва Чемпионлар Лигаси финалида ўйнаган. Хорватиялик мутахассис 2020/21 йилги мавсумда Андреа Пирлонинг Турин клубидаги мураббийлар штабида ишлаган. "Ювентус"ни тарк этгач, "Верона", "Марсель" ва "Лацио" клубларида бош мураббий бўлиб фаолият юритган.

"Ювентус" Тудор бошчилигидаги илк учрашувини 29 март куни "Женоа"га қарши ўтказади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика