"Милан" хорватиялик футболчи билан шартномани бекор қилди
26 авг 2019 22:33
Янгиликлар
"Милан" хорватиялик футболчи билан шартномани бекор қилди
«Милан» хорватиялик ҳимоячи Иван Стринич билан шартномани бекор қилишга қарор қилди.
Футболчи ўтган йилнинг майида «Сампдория»дан «россонерилар» сафига келиб қўшилганди. 2018 йилнинг августида ўтказилган текширувлар натижасида, Стринич юрак ҳасталиги билан касаллангани маълум бўлди. Шу боис, у футболдаги фаолиятини вақтинчалик тўхтатганди.
«Шартнома иккала томоннинг келишуви асосида бекор қилинди. Иваннинг келгуси фаолиятига омад тилаймиз», – дейилади миланликларнинг мурожаатида.
32 ёшли ўйинчи сўнгги мундиалда терма жамоа билан мусобақа вице-чемпионига айланганди.
Фикрлар