UZ

Сўнгги янгиликлар

17:55Суперлига. "Шўртан" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4 17:44УЕФА "Барселона"га рухсат берди  2 17:27"Гулистон" қайтмоқда. Жамоа иккинчи лигада чемпион бўлди  1 17:24Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”  5 17:12Италиялик мутахассис: "Миллий терма жамоадаги имконият учун Фабио Каннаваро ва ЎФАга миннатдорчилик билдираман"  1 16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  2 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  19 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  1 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  7 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  12 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  5 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   19 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  4

"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди Янгиликлар

"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди

Стадион Евро-2032 ўйинлари учун қайта қурилади.

"Милан" ва "Интер" Милан шаҳар мамуриятидан "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Милан шаҳри мери Жузеппе Сала Ртл 102.5 эфирида хабар берди.

"Агар ҳамма нарса режадагидек бўлса, эртага "Сан-Сиро"ни сотиш тўғрисидаги қарорни кўриб чиқишга тақдим этамиз. Аслида, биз клублар билан келишувга эришдик.

Стадион 2031 йилгача тайёр бўлиши шарт, акс ҳолда УЕФА Миланни Евро-2032 мезбони сифатида кўриб чиқмайди. Лойиҳа бўйича қарор таклиф этилади, сўнгра бундай муҳим иншоотни сотиш масаласи бўлгани учун, масала шаҳар кенгашига кўриб чиқиш учун юборилади.

Аввал комиссиялар ва муҳокамалар ўтказилади, кейин эса розилик ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади," - деди Сала.

Маълумот учун, Евро-2032 Италия ва Туркияда ўтказилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика