UZ

Сўнгги янгиликлар

"Милан" Томорини "Челси"дан 20+ млн еврога харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олишга яқин Янгиликлар

"Милан" Томорини "Челси"дан 20+ млн еврога харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олишга яқин

"Челси" ҳимоячиси Фикайо Томори катта эҳтимол билан "Милан"га ўтади.

"Россонерилар" 23 ёшли англиялик футболчини 20+ млн евро эвазига харид қилиш ҳуқуқи билан мавсум сўнггига қадар ижарага олишади.

Битим бугуноқ имзоланиши мумкин, томонлар якуний маблағни ва "Челси" учун бонус миқдорини келишиши қолди холос.

Томори жорий мавсум лондонликлар таркибида АПЛ доирасида фақатгина 1та ўйинда майдонга тушди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика