"Милан" собиқ ўйинчиси БАА клубига ўтди
25 сен 2022 13:08
Янгиликлар
"Милан" собиқ ўйинчиси БАА клубига ўтди
Таниқли марокашлик ярим ҳимоячи Адель Таарабт фаолиятини БАА чемпионатида давом эттиради.
33 ёшли футболчи "Ал Насср" футболчисига айланди, бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. Ўйинчи жамоага эркин агент мақомида ўтди.
Африкаликнинг сўнгги иш жойи Лиссабоннинг "Бенфика" клуби бўлган эди. У жамоада 2015 йилдан бери ҳаракат қилаётган эди. Адель фаолияти давомида "Милан", "Женоа", КПР ва "Фулхэм" жамоаларида тўп тепган.
Фикрлар