"Милан" сардори автоҳалокатга учради

7 дек 2019, 22:45
Бу ҳақида Италиянинг Il Tempo нашри хабар қилди.

"Милан" клуби ҳимоячиси Алессио Романьоли Рим чеккасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасининг бош айбдори бўлиши мумкин.

Юқори тезликда келаётган Романьоли транспорт бошқарувини йўқотиб бошқа автомобилга бориб урилган. Ҳодиса оқибатида 2 киши жароҳат олган. Маълумотларга қараганда, Романьолининг ўзига тан жароҳати етмаган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Il Tempo