"Милан" "Реал" хавбекини сотиб олмоқчи
12 янв 2021 22:56
Янгиликлар
"Милан" "Реал" хавбекини сотиб олмоқчи
"Милан" раҳбарияти "Реал" ярим ҳимоячиси Браим Диасни сотиб олиш борасида қарор чиқарди.
"Corriere dello Sport" хабарига кўра, томонлар яқин вақтлар ичида музокараларни бошлайди. "Реал" футболчини 15-20 млн еврога баҳоламоқда. Агарда "Реал" таклифга розилик бермаса, "Милан" футболчини 2022 йил ёзига қадар ижарага олади.
Ушбу мавсумда 21 ёшли футболчи "Милан" таркибида барча турнирларда 4 гол ва 3 ассист қайд этди. Унинг "Реал" билан шартномаси 2025 йил ёзига қадар давом этади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Фикрлар