"Милан": "Пароло гол уришидан олдин тўп 8 метр олдинга сурилди"

Tolibjon Qosimov
28 окт 2013, 17:32
"Милан" раҳбарияти "Парма"га қарши ўйиндаги вазиятга ўз позициясини тақдим этди.
Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда Марко Пароло жарима тўпидан сўнг гол уриб "Парма"га ғалаба келтирганди.

"Эннио Тардини" стадионининг узунлиги 105 метр, майдон 17та бўлакка бўлинган, ҳар бири тахминан 6 метрга тенг. Сапата қоидани деярли майдон марказида бузди, жарима тўпи эса кейинги бўлакдан ўйинга киритилди. Шундай қилиб, тўп тахминан 8 метрга олдинга суриб олинди", — деб ёзилади "Милан" расмий сайтида.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com