"Милан" ўз сафига Вейналдум ва Тангангани қўшиб олиши мумкин

Alisher
16 июл 2022, 17:20
"Милан" икки ўйинчи трансферларини кўриб чиқмоқда.

"Россонерилар" "Тоттенхэм" ҳимоячиси Жафет Тангангани ижарага олишмоқчи, бу ҳақда инсайдер Жанлука Ди Марцио хабар бермоқда. Клуб "шпорлар" билан бу борада боғланди ва жавобни кутмоқда.

Италия чемпионлари шунингдек Париж клубидан кетмоқчи бўлган ПСЖ хавбеки Жоржиньо Вейналдумнинг ўтиши борасида таклиф бериш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: gianlucadimarzio.com