"Милан" мухлислари Шевченкога атаб баннер кўтаришди
14 янв 2022 09:40
Янгиликлар
"Милан" мухлислари Шевченкога атаб баннер кўтаришди
Кеча Италия кубоги доирасида "Милан" ва "Женоа" жамоалари ўйини бўлиб ўтди (3:1).
Мезбон мухлислар учрашувда ўз вақтида "Милан" шарафини ҳимоя қилган, ҳозирда "Женоа" бош мураббийи сифатида ишлаётган Андрей Шевченкога бағишлаб баннер кўтаришди.
Унда қуйидаги ёзувлар бор эди: "Бу узоқ муҳаббат тарихи. Манчестердаги нигоҳлар қалбимизга муҳрланган. Шева - афсона".
Мухлислар 2003 йилги ЕЧЛ финалида "Ювентус"га қарши ўйиннинг пенальтилар сериясини назарда тутишган.
Шунингдек кеча ўйин бошланишига яқин "Сан-Сиро"даги мухлислар украиналик мураббийнинг исмини айтиб, олқишлади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар