"Милан" - Ляказетт учун навбатдаги даъвогар
24 ноя 2021 18:24
Янгиликлар
"Милан" - Ляказетт учун навбатдаги даъвогар
Лондоннинг "Арсенал" клуби франциялик форвард Александр Ляказетт билан хайрлашишга яқин.
"Канонирлар" билан шартномаси якунланаётган ҳужумчига кўплаб Европанинг топ-клублари қизиқиш билдиришмоқда.
Ўйинчи учун курашга "Милан" қўшилди. "Россонерилар" Александр билан ёзги трансфер ойнасида текинга шартнома имзолашмоқчи.
Аммо, Милан клубига футболчи учун курашда ютиб чиқиш осон бўлмайди. Олдинроқ, ушбу трансферни "Барселона", "Атлетико", "Интер" ва "Манчестер Сити" клублари амалга оширишмоқчи эканлиги хабар қилинган эди.
30 ёшли француз жорий мавсум АПЛ доирасидаги 7та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар