"Милан" Контега 3 йиллик шартнома таклиф қилмоқда

Mirjalol Normatov
29 июл 2018, 18:31
Италиялик мураббий Антонио Конте яқин орада ўз ишини давом эттириши мумкин.

"Tuttosport" хабарига кўра, Конте "Милан"ни бошқариши мумкин. "Россонери"лар мутахассисга 3 йиллик шартнома таклиф қилмоқда. Бунда у йилига 6 млн евро маош олади.

Яқиндагина Конте "Челси"дан истеъфога чиққанди. Унинг ўрнини Маурицио Сарри эгаллади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Tuttosport