"Милан" ҳимоячиси билан шартномани 2026 йилга қадар узайтирмоқчи
13 мар 2022 11:01
Янгиликлар
"Милан" ҳимоячиси билан шартномани 2026 йилга қадар узайтирмоқчи
"Милан" ҳимоячиси Пьер Калюлю клуб билан шартномасини узайтириши мумкин.
Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, клуб раҳбарияти 21 ёшли французнинг ривожланишидан қониқиш ҳосил қилмоқда ва у билан 2026 йилга қадар шартномани узайтиришга тайёр.
Ҳимоячи "Эмполи" (1:0)га қарши А Серия доирасидаги ўйиндаги голи билан жамоасига ғалаба тақдим этди.
Калюлю жорий мавсум 27та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этди. Амалдаги шартнома 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар